UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  1 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  2 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  6 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  6 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  5 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  65 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  2 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  2

9 йил аввал Азар тепган "болбой"ни эслайсизми? Ҳозир унинг ишлари Эденникидан анча яхши Янгиликлар

9 йил аввал Азар тепган "болбой"ни эслайсизми? Ҳозир унинг ишлари Эденникидан анча яхши

Мақсадга ҳамма ҳар хил йўлдан боради.

2013 йил 23 январь санасида "Суонси" Англия лига кубоги ярим финалида "Челси"ни мағлубиятга учратди ва тарихда илк бор миллий кубок финалига йўл олди, аммо ОАВ ва жамоатчилик эътибори буткул бошқа томонда эди. 

Учрашув асосий вақти якунланишига 10 дақиқа қолганида тўп майдонни тарк этади ва тезроқ ўйинни давом эттириш учун Азар уни "болбой"дан , 17 ёшли Чарли Моргандан олиб қўйишга уринади – натижада унинг "биқинига" оёқда зарба беради. Бир неча сония ўтиб, ҳакам Крис Фой бу ҳаракати учун Азарга қизил карточка кўрсатади. Кейинроқ 3 ўйинлик дисквалификация ҳам берилади.


Ўйиндан кейин Чарли отаси билан интервью бериб, Азарга ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтади. Бельгияликнинг ўзи ҳам ўйин тугагач, болакай билан гаплашиб олгани ва барчаси жойидалигини айтади.

"Мен болакайни эмас, тўпни тепдим деб ўйлагандим. Кечирим сўрайман. У бизнинг кийиниш хонамизга келди ва суҳбатлашиб олдик. Мен кечирим сўрадим, болакай ҳам кечирим сўради, шу билан барчаси тугади", – деди Эден клуб ТВсига берган интервьюсида.

Бир неча соатда Чарли твиттерига 100 000 дан ортиқ янги обуначи қўшилди – ўсмир бир неча соатлар ичида машҳур одамга айланди.

Чарли ҳозир нима билан шуғулланаяпти? Азар Мадридда ўзини топа олмай, фаолиятини қайси клубда қайта тиклашни ўйлаётган бир пайтда, Чарли дўсти Жексон Куинн билан премиум-спиртли ичимлик брендини йўлга қўйди. Уларнинг маҳсулоти олтин рангли бутилкаларда чиқарилади.

"Биз британ анъаналарини ва зўр ингредиентларни уйғунлаштиришни ният қилганмиз. Шу йўл билангина ультра-премиум даражадаги маҳсулотни яратиш мумкин. Спиртли ичимликни "фирменний" бутилкаси туфайли барча таниб, ажратиб олади ва у индивидуал ёндошувни хуш кўрадиганлар учун аталади", – дейилади компания расмий сайтида.

Чарли дўсти билан бизнеси гуллаб-яшнамоқда – уларнинг маҳсулотини реклама қилганлардан бири афсонавий боксчи Флойд Мейвезер бўлади.

Бироз вақт ўтиб, улар янги алкоголь брендига асос солишди ва 2020 йил давомида 1,7 млн дона ичимлик сотишга муваффақ бўлишди – коронавирус пандемияси даври учун ажойиб натижа. Натижада тахминан бир йил вақт ичида Суонсидаги кичик бир офисдан компания Буюк Британиядаги премиум-алкоголь брендига айланди.

Аслини олганда Чарли одатий ўсмир йигит эмас эди. Унинг отаси Мартин Морган – меҳмонхоналар тармоғи эгаси ҳисобланиб, унинг мулки ўнлаб миллион фунт деб баҳоланмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика