UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  1 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  4 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  91 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Самвел Бабаян МТЖ бош мураббийи... Бугунги қарорлар тўғрими? Янгиликлар

Самвел Бабаян МТЖ бош мураббийи... Бугунги қарорлар тўғрими?

Аввало шуни таъкидлаб ўтишни истардим-ки, ҳеч ким Қосимовни бўшатгани йўқ.
Уни ўзи ариза ёзди. Балки ишлай олмагандир, балки унга ишонишмаётганига ўзини қўлга ололмади. Керак пайтда муҳим қарорларни қабул қилишда балки адашгандир. Балки ростан ҳам МТЖга тўғри келмас. Балки ва агарлардан кўпи борми? Лекин бугун у энди МТЖ бош мураббийи эмас, бугундан бошлаб энди Самвел Бабаян терма жамоанинг бош мураббийи.

"Ёмғирдан қутулиб дўлга тутилдикми?" Бу саволга жавобни мана шу саралаш босқичининг ўзидаёқ олишимиз мумкин. Мухлислар агар Қосимов кетадиган бўлса хориждан мутахассис келишини кутган эдилар. Аммо ундай бўлиб чиқмади. Керак бўлса, мураббийлик "стажи" Қосимовникидан анча кам бўлган мутахассис келди. Бўлиб ҳам олий лигадан.

Ўзини ҳурмат қиладиган, ростан ҳам мамлакат футболининг равнақига хисса қўшишни истаган мутахассис аввало моддий техника база ва футболга бўлган муносабатни кўриб чиқади. Айни пайтда бизда футболга бўлган муносабат ва моддий техника база биронта чет эллик мутахассисга тўғри келмайди. Ўз пайтида нима учун Абрамов терма жамоада ишлай олган эди, гап унинг мураббийлик салоҳиятида кетмаяпти. У кучли менежер эди, ўз манфаати йўлида вазиятдан чиқиб кетиш учун бош қотира оларди. Ўзини ортиқча марказга ташлаб қўймаган эди. Қосимов эса "Бунёдкор"да мураббий эди, профессионал клубда уни гапирмасидан тушунишарди. Барча нарсалар муҳайё эди, лекин МТЖда ундай бўлмади. Аксига олиб, у борига кўникди, кўпини талаб қила олмади. Аслида кўпини эмас, қилиниши керак бўлган нарсаларни талаб қила олмади. Футболда эса майда нарса бўлмайди.
 
Бабаянда эса ташкилотчилик борасида тажриба бор. Қосимов ва унинг ўртасидаги ягона фарқ шу бўлиши мумкин. Марказда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади, демакки, Қосимов қандай шароитда ишлаган бўлса, Бабаян ҳам шундай ишлайди. Агар шароит ўзгаришига кўзи етганида Қосимов яна бироз чидаган бўларди.

Энди терма жамоа мураббийлар штабида аниқ ўзгаришлар бўлади. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" дарвозабонлари мураббийи Анвар Рашидов терма жамоага қайтади. Бетараф фикрни айтсам, бу кишининг футболчилар орасида ҳурмати катта, уни баъзи қилиқлари бор, аммо руҳий ҳолатни кўтаришдаги роли катта. Яна кимлар мураббийлар штабидан ўрин олади? Балки Бердиев, балки Шквирин. Бошқа номзод эса йўқ.

Лекин мен олипмия терма жамоасига Виктор Жалиловни тайинланишига қаршиман. Бу киши аллақачон дам олиш ёшига етган ва энди сафдан чиқса бўлади. Унинг футболга бўлган қарашлари эскириб бўлди, қолаверса анча йиллардан бери бош мураббий вазифасида ишламади.

Жалилов бу терма жамоа ҳисобидаги тўртинчи мураббий бўлди. Менимча битта авлод терма жамоасида бунча кўп мураббий алмаштирилиши жаҳон футболи тарихида биринчи маротаба кўзга ташланиши. Бу терма жамоани илк маротаба Аҳмаджон Мусаев ўз қўлига олган, ундан кейин Мақсудов, кўп ўтмай Ашурматов.

Энди савол, биз ЖЧга чиқа оламизми? Менимча ЖЧ-2018 одатдаги ҳаракатлардан бири бўлади. Бугун Сурхондарёда бўлиб қайтдик. 2 кун давомида вилоятнинг бешта туманида бўлдик. Болалар футболи ва вилоят футбол федерацияси томонидан қилинаётган ишлар билан танишдик. Вилоятда ҳаттоки, ўтказилиниши шарт бўлган иккинчи лига мусобақаси йўқ. Муаммони туб-тубига шўнғишга ҳаракат қилдик, қанча тубига кирсак, шунча қўрқинчли кўриниш олаверди. Шунинг учун терма жамоа ўйинлари ва машғулотларини ўз одатимизга кўра ёритишда давом этаверамиз. Аммо бир ҳаракат қилиб кўрамиз, балки керакли одамларга, керакли таклифларни бериш орқали бироз бўлсада футболимизнинг ривожига хисса қўшиб кўрамиз.

Менимча биз 2026 йили аниқ ЖЧга чиқамиз, агар ишни бугундан тўғри йўлга қўя бошласак. 2018 ва 2022даги ЖЧлардан бирида қатнашишимиз мумкин бўлар, аммо бунга қитъадаги сенсация сифатида қарашимиз мумкин бўлади холос. ЖЧга эса муносиб бўлиш керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика