UZ

Сўнгги янгиликлар

Вадим Абрамов:"Fair-Play? Буни Европадагилар ўйлаб топишган" Янгиликлар

Вадим Абрамов:"Fair-Play? Буни Европадагилар ўйлаб топишган"

"Локомотив" бош мураббий Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин яхши бўлди. Агар пенальтини киритганимизда бундан ҳам яхшироқ бўларди. 2:0 яхши натижа деб ҳисоблайман.

11 нафар ҳимоядаги футболчига нисбатан ўйнаш осон эмас.

Кояшевич пенальтидан гол киритиши керак эди. Уни ошқозонида ҳам муаммолар бор. шу ҳам ҳалал берди деб ўйлайман.

Фэйр плей? Буни Европадагилар ўйлаб топишган. Биз Осиёдамиз. менталитетлар ҳам бошқа. Чарчаганда ётиб олиш фейр плей дейилмайди. Агар футболчи ростдан ҳам жароҳат олса фейр плей қилинади. Агар гол нотўғри эканлигини ҳимоячилар тан олса бу ҳам фейр плей.

Дарвозабонларнинг иккисига ҳам имкон берамиз. Ким кучли бўлса ўша ўйнайди. Қобулжонов ёшлар жамоамизда ўйнайди. Биринчи даврадан сўнг кимдир кетиши мумкин. Уч нафар посбон ҳам яхши дарвозабон.

Футболда турли вазиятлар бўлиб туради. Ҳали барчаси олдинда. Бизни яна иккита тайм кутиб турибди. Кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди десак ҳам бўлади. Барибир, пенальтини урганимизда яхши бўларди.

Шунингдек, кўрсатмалардан ташқари футболчиларнинг ўзлари ҳам қарорларни қабул қилишлари лозим. 

Алибоев? Уни "Бухоро"га қарши ўйинга асраб қўйдик. Шунингдек Ҳасановга ҳам шу сабабли бир бўлим имкон бердим.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика