UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  3 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  11 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  8 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  13 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  8

Геворкяннинг суперголи "Тракторсози"ни мағлуб этди Янгиликлар

Геворкяннинг суперголи "Тракторсози"ни мағлуб этди

"Тракторсози" ва "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси 5-тур учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

"Тракторсози" - "Насаф" 1:2

Голлар: Меҳди Киани 52, - 1:0. Артур Геворкян 60, - 1:1. Артур Геворкян 72, - 1:2.

"Тракторсози": 1.Ҳамид Лак, 3.Ҳабиб Гордани, 4.Ҳолид Шафий, 6.Меҳди Киани, 7.Саман Наримонжаҳон, 8.Шаҳин Соҳиби, 12. Муҳаммад Пурраҳмат (10. Эдер Лусиано, 78), 18. Амиркамдар Аҳмад (14. Андраник Теймуриан, 61), 19.Меҳрдод Байрами, 23. Ҳани Ҳошими, 77. Саид Агаи (9. Фарид Беҳзоди Карими, 68).

Захира: 2. Муҳаммад Эронпуран, 15. Маҳди Гореиши, 21. Муҳсин Делир, 44. Исса Н'Дойе.

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (27.Илҳом Юнусов, 70), 23.Шерзод Азамов (18.Баҳром Абдураҳимов, 22), 32.Ҳамза Каримов, 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 5.Ботир Қораев, 7.Акрамжон Баҳриддинов, 14. Шароф Муҳитдинов, 30.Ўткир Юсупов, 38.Дониёржон Нарзуллаев.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев 36, Киани 45, Ҳани Ҳошими 70.


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                              Янгилаш

90+4. ТУГАДИ! Ўйин тугади! "Насаф" Эронда "Тракторсози" устидан иродали, супериродали ғалабага эришди. Барчани ғалаба билан табриклаймиз!

90+4. Ўйин ҳам тугай қолмаяпти....

90+3. ЗАРБААААААААААААА! ЭДИНЬОООООООООО! Боши билан зарба берди, тўпни Элдор Суюнов дарвоза чизиғи устидан қайтарди! Қойил Элдор маладес Элдор! Отангга раҳмат!

90+2. Эдиньонинг ўзи жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди. "Насаф"нинг қарши ҳужуми...ЗАРБАААААААААААА! Қандай қилиб? Сайфиев бирга бир вазиятга чиқиб бориб секингина зарба бериб қўйди...Дарвозабон тўпни қайтарди!

90+1. Эдиньо жарима тўпини ишлаб олди. Бойдуллаев уни йиқитди

90. Учрашувга 4 дақиқада қўшиб берилди

90. ЗАРБА! Теймуриан жарима майдони ташқарисидан зарба берди, анча ноаниқ

88. ЗАРБА!!!! Саман Наримонжаҳоннинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди!

87. Тўп олдинга Геворкян сари узатилди, Артур рақиб жарима майдони ичида тўпга интилди, дарвозабон ўз ўрнида

87. Фарид Карими ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

86. Йўқ ҳаммаси жойида, Элдор бундай ўйинда жамоасини ташлаб кета олмайди!

86. Элдорбек Суюнов ўйинни давом эттира олмайди?! Кутаяпмиз

85. Стадионга келган мухлислар тақдирга тан бериб уйларига кетишмоқда...

84. "Тракторсози"нинг яна бир ҳужуми! Эдиньо сари узатилган тўпга биринчи Суюнов эга чиқди ва бразилиялик футболчи билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар Элдорга ёрдам кўрсатишмоқда

83. Эдиньо! Жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозага борди, Элдор Суюнов тўпни иккинчи уринишда эгаллаб олди.

82. ЗАРБАААААА! "Насаф" футболчилари тезкор тарзда жарима тўпини амалга оширишди. Бироз ноаниқ!

81. "Тракторсози"дан хавфли жавоб! Ҳани Ҳошими жарима майдони ичидан боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ!

80. "Насаф"нинг хавфли ҳужуми! Дастлаб Сайфиев, кейин Геворкян дарвозага зарба бера олмади

79. Эронликлар жарима тўпини амалга оширишди, Шомуродов тўпни ўтказиб юборди, яхшики ҳужумчилар имкониятдан фойдалана олишмади

78. Ўзгариш. "Тракторсози". Муҳаммад Пурраҳмат ўрнига Эдиньо тушди

77. Сайфиевввв! Геворкяннинг пасидан сўнг Фаррух бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо тўпга дарвозабон биринчи келди!

76. Илҳом Шомуродов! Рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади!

75. Эронликлар энди "Насаф" жарима майдони ёнида худди трактор каби бостириб келишлари аниқ

73. Геворкян "Насаф"нинг ҳақиқий лидери эканини бугун исботламоқда. Асосийси шу ҳисобни ушлаб қолиш керак! 

72. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! СУПЕР ГОООООООООООЛ! 1:2. АРТУР ГЕВОРКЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯН! Бурчак тўпидан тўғри дарвозага гол урди. Кўзларимга ишонмаяпман! Ғаройиб гол!


71. Геворкян бурчак тўпини амалга оширмоқда...

70. Ўзгариш. "Насаф". Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Илҳом Юнусов тшди.

69. Огоҳлантириш. "Тракторсози". Ҳани Ҳошими

68. Ўзгариш. "Тракторсози". Саид Агаи ўрнига Фарид Беҳзоди Карими тушди

67. Гадоев тўпни шерикларига узатишнинг ўрнига рақибни алдашга уринди, тўп йўқотилди

64. Мезбонларнинг ҳужуми...Байрами тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳужум тўхтатилди

63. Абдураҳимов анча фаол уни Теймуриан қўполлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлди

61. Ўзгариш. "Тракторсози". Аҳмад Амиркамдар ўрнига Андраник Теймуриан тушди

60. Ҳамробековнинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни Геворкян боши билан дарвозага йўллади - 1:1


60. ГООООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. АРТУР ГЕВОРКЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯН!

59. Эронликлар тартибли ҳимояланишмоқда ва қарши ҳужумга ўтиб туришибди. 

56. Ҳозирги пайтга келиб бурчак тўплари борасида мезбонлар яққол устун: 10:1.

55. Шоҳруҳ Гадоевда имконият бўлди, у зарба бера олмади

55. Гол ўтказиб юборгач стадиондаги мухлислар анча жонланиб қолишди. "Насаф" энди бор кучи билан ҳужумга ўтишга мажбур

53. ГОЛ! 1:0. Меҳди Киани! Белгиланган жарима тўпини Киани дарвозага йўллади - 1:0.

52. Эркин Бойдуллаев рақибни жарима майдони ёнида йиқитди. Хавфли жарима тўпи!

51. "Тракторсози" у қадар тезкор ўйнаётгани йўқ. Уларга қарши ўйнаса бўлади.

49. "Насаф" таймни ҳужумлар билан бошлади. Шомуродов анча фаол, зарба ва гол керак!

47. Биринчи бўлимда мезбонлар бир неча марта хавфли ҳужумлар ташкил этишди, лекин ҳисоб очилмаган. Демак ҳозирча ҳаммаси жойида.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Олға "Насаф"!

Демак давом этамиз. Биринчи бўлимда хизматингизда Жасур Асланов бўлди. Иккинчи бўлимда эса Нарзулла матнли трансляцяни давом эттиради.


Танаффусда зерикиб қолмаслик учун Осиё Чемпионлар лигаси турнир жадвали билан танишиб олишингиз мумкин.


45+2. Биринчи бўлим якунланди.


45+1. Сариқ карточка. Киани.


45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.


43. "Тракторсози" биринчи бўлимда ўзининг ўнинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Бу жуда кўп эмасми?


41. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТТ!!!!! Гадоев чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди, аммо бу тўпга зарба беришни истаган "Насаф" футболчиси тўпни ўзига тўғирлай олмади ва имконият қўлдан бой берилди.


36. Сариқ карточка. Фарруҳ Сайфиев.


35. ЗАРБААА! САЙФИЕЕВВ!!! Илҳом Шомуродов бир ҳимоячи қаршисида уни алдаб ўтирмай дарвозага зарба берди, қайтган тўпни орқароқда келаётган Фарруҳ Сайфиевга етказиб берди. Сайфиев жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди, аммо дарвозабон ўз жойида.


32. "Насаф"нинг навбатдаги қарши ҳужуми жуда хавфли чиқиши мумкин эди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бу ҳужум йўққа чиқди.


30. Элдор Суюнов ўз ҳимоячисининг хатоси туфайли жароҳатланди. Жиддий эмас деб умид қиламиз


28. Қарши ҳужумга ўтган қаршиликлар, рақиб қаршилигига учрашди ва Илҳом Шомуродов тўпни жамоадошига еткаўиб бера олмади.


27. "Тракторсози" ўзининг саккизинчи бурчак тўпини ўйинга киритмоқда. Энди эса тўққизинчи.


25. Тўп уч марта тўсин ва устунга тегди ва хатто гол ҳам бўлди (қоидабузарлик туфайли ҳисобланмади). "Насаф" яна қанча туриб бера олади? Қаршиликлар ҳужумга ўтадими?


24. ГОЛ!!! Йўқ ҳакам голни ҳисобламади. Меҳрдод Байрами Суюновдан тўп ўтиб кетиши учун дарвозабонга жароҳат етказиши мумкин эди.

22. Ўзгариш. "Насаф". Шерзод Аъзамов ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди

21. УСТУННННН!!!! Нималар бўляпти, "Насаф" уйғонмаса омад улардан юз ўгиради.


20. Ҳамза Каримов ўз жарима майдончаси яқинида Меҳрдод Байрамига қарши қўполлик ишлатди. Хавфли стандарт.


16. ТЎСИИНННННН!!!! Элдор Суюнов яна бир бор дарвозасидан миннатдор бўлиши керак. Саман Наримонжаҳоннинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячининг оёғига тегиб ҳавога кўтарилди ва тўсинга тегиб майдонни тарк этди.


15. Ҳозирча тўп билан кўпроқ мезбонлар ҳаракат қилмоқда


9. УСТУНННН!!!! "Тракторсози" футболчисининг бурчакдан етказиб берган тўпига қаршиликлардан ҳеч ким улгурмади ва эронликлар аъзоси тўпга зарба берди. Бахтимизга дарвоза устуни "Насаф"ни голдан сақлаб қолди. Бежизга "дарвозабоннинг энг яқин дўсти - устун ва тўсин" дейилмайди.


6. Табриз шаҳрида шамол турган ва бу дарвозабонларга ҳалақит қилиши мумкин.


4. Эронликлар ҳозирча кўпроқ қанотлардан ҳужумга ўтяпти.


3. Табризликлар учрашувдаги биринчи бурчак тўпига эга чиқди.


2. Бугун қаршиликлар узун тўп оширишларни кўпроқ амалга оширадиган кўринади, чунки футболчилар бир-бирига нисбатан бироз узоқроқ жойлашмоқда.


Илк дақиқалардан "Насаф" ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, аммо Илҳом Шомуродовнинг ўз жамоадоши томон етказиб берган тўпи майдонни тарк этди.

1. Учрашув бошланди.


- Бугун "Насаф" оқ, "Тракторсози" эса қизил формаларда ҳаракат қилади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бир неча дақиқадан сўнг "Тракторсози" ва "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашуви бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика