UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  2 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1

Превью. «Локомотив» – «Насаф» Янгиликлар

Превью. «Локомотив» – «Насаф»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 17 бор кесишган.
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
13 сентябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00.
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, А.Эргашев
Назоратчи: И.Нехочин

Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 2та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Тўрт учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 27та гол киритиб ўз дарвозаларидан 11 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 37 очкони, “темирйўлчилар” эса 10 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Учрашувда Артур Геворкян дублга эришган бўлса меҳмонлар сафида Садриддин Абдуллаев тўп киритганди.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.03.2012 «Локомотив» - «Насаф» 0:1
28.03.2010 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
20.10.2009 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
07.03.2008 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
31.03.2007 «Локомотив» - «Насаф» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Тошкентда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг фақат 1тасида “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўртта ўйинда эса “Насаф” уч очко эгасига айланган. Учта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Қизиғи, “темирйўлчилар” ўз майдонларида ўтказган охирги 6та ўйинда “Насаф” дарвозасига йўл топа олмаган.
 
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика