UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  1 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  5 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  10 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5

ОЧЛ. 1-турга назар. Иккинчи кунда 3 очко Янгиликлар

ОЧЛ. 1-турга назар. Иккинчи кунда 3 очко

Афсуски, Саудия Арабистонига бўлган иккинчи юришимиз бироз ўхшамади. "Насаф" эса мусобақадаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди.

"Насаф" - "Тракторсози" (Эрон) 2:1.


"Насаф" жорий мавсум учун таркибда айтарли ўзгариш қилмади. Бу эса асосий ютуқ. Шаклланган жамоа йил сайин натижа беришини барчамиз яхши биламиз. "Насаф" ўрин олган гуруҳ қолган учта жамоамизга солиштирганда бироз енгил. Аммо "Насаф"нинг бугунги кундаги таркибидан келиб чиқсак, тенг кучли клубларга эга гуруҳ. Буни ўйиннинг бошидаёқ билдик.




"Тракторсози" жорий йил мамлакат чемпионлиги учун "Нафт"дан кейинги даъвогарлардан ҳисобланади. Умуман олганда, бугун Эрон пешқадамида 39 очко бўлса, ундан кейинги 3та клубда 38 очко мавжуд. Амалдаги чемпион "Фулад" ҳисобида 37 очко бор. Мавсум эса энг қизиган паллада. 

Юқоридаги омиллардан келиб чиқиб, "Насаф" ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлаши керак эди. Шундай бўлди ҳам, биринчи бўлимда Суюнов ўз дарвозасидан битта гол ўтказиб юборди, бу эса "Тракторсози"нинг иштаҳасини очди, яхши ҳамки танаффусга чиқиб олдик. 

Иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиев жамоасига нима деганини билмаймиз, аммо бошқача "Насаф"ни кўрдик. Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Стадионга йиғилган мухлисларнинг ҳайқириғи "Насаф"ни яна олдинга ўтишига олиб келди, жарима зарбаси ишланди ва Геворкяннинг аниқ тўп узатишидан кейин рамзий терма жамоамиздан жой олган Каримов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 



Мавсум олдида ҳеч бир жамоа ўз жисмоний ҳолатини пикка олиб чиқмайди. Бундай қилган мураббий, кейинчалик мавсум давомида қийналиб қолади. ОЧЛнинг биз учун ноқулай томони ҳам шунда. ОЧЛ учун юқори нотага чиқадиган клуб, кейин ички чемпионатда қийинчиликка дуч келади. "Насаф" кеча ўзини энг яхши ўйинини кўрсатди деб айта олмайман. Яна 2 турдан кейин жамоа ўйини тубдан ўзгариши аниқ. 


Бу ерда Бердиевнинг ишини кўрдик. Ўйинга тайёр бўлган "Тракторсози"ни иккита тезкор голдан кейин қайтиб гол уришига имкон бермади. 


Кейинги ўйинлар. 4 март.

"Тракторсози" (Теҳрон) - "Ал Аҳли" (БАА)

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "НАСАФ" (ЎЗБЕКИСТОН)


"Ал Ҳилол"  - "ЛОКОМОТИВ" 3:1

Ўйиннинг бошида "Локомотив" таркибини кўрибоқ, жамоанинг ижобий натижага эришишига ишонч камайди. 2014 йилги таркибдан бор йўғи уч нафар футболчи асосий таркибда майдонга тушди. Йил давомида "Бунёдкор" захирасида ўтирган Олег Зотеев ва ҳали олий лигада ҳам дебют қилмаган Аброр Каримов таркибдан жой олди. Уларнинг ўрнини Жасур Ҳасанов ва Маъмур Икромов билан ҳам тўлдирса бўларди. Дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук эса Икромов ва Каримовнинг имкониятларини яхши билиши керак эди. Боиси дарвозабонлар мураббийи "Олмалиқ"да айнан Аброрга устозлик қилган. 

Энди "Ал Ҳилол"га келсак. "Ал Ҳилол" сўнгги йилларда Саудия Арабистони чемпионатида чемпионликни қўлга кирита олмаяпти. Ҳозир жамоанинг молиявий ҳолати билан жиддий муаммо бор, ундан ташқари биз билмаган сабаби ҳам бор. Бу ҳақда кўпдан бери гапириб юришади. Лекин, "Ал Ҳилол" бу бундан аввалги мақоламда қайд этганимдек, ОЧЛнинг бренди. Худди "Бунёдкор" каби, унинг пули бўладими ёки йўқми, "Ал Ҳилол" бу - "Ал Ҳилол". Унинг майдонида ютиб келса бўлар балки, аммо ундан ҳар қандай ҳолатда ҳайиқиш керак. "Ал Ҳилол"ни ўз майдонида биронта ўзбек клуби ҳали мағлубиятга учратган эмас. Стадионга тушган мухлисларни ўзи манаман деган рақибларни босим остига олади. Кеча шундай бўлди ҳам. 

Вадим Абрамовнинг балки ўзига яраша режаси бўлгандир, аммо биринчи маротаба асосий таркибдан ўрин олган Аброр Каримовни учта ҳимоячи билан қўриқлаш хато бўлди. Зотеев чап қанот ҳимоячиси вазифасини уддалаши керак эди, аммо у ҳимоячи эмас. Бобур Юлдашев Яничичдан кучлироқ бўлса керак.

Биринчи гол дарвозабон чекига, иккинчиси эса ҳимоячиларга тушди. Яхши ҳамки жамоа ўзини қўлга олди ва беҳуда ҳужумларга ўтмади. Акс ҳолда Ўзбекистон - Австралия ўйинининг иккинчи қисмини кўришимиз аниқ эди. Бўлиб ўтган уч ўйинимизда биронта ҳужумчи Самарас каби ҳимоячилардан осонликча ўтиб кетмади. Учрашув шарҳловчиси Даврон Файзиев бир гапни жойида айтди, "Локомотив"да зўр ҳимоячилар йиғилди дегани, зўр ҳимоя чизиғи дегани эмас".

Мавсумолди матбуот анжуманида раҳбариятга савол берган эдим: "Ҳар йили таркиб алмашяпти, бу билан юқори мақсадни қўйиб бўлмайди. Ҳеч бўлмаса 2 йил бир таркиб билан ўйнаш керак эмасми?"

Тўғрисини айтаман, ўша куни ўзимга керакли жавобни олмадим. Эндиги рақиб 4 йилдан бери деярли таркиби ўзгармай келаётган - "Фулад"! Бу ўйинда "Локомотив"нинг хато қилишга умуман ҳаққи йўқ. Фақат ва фақат ғалаба қозониши керак, чунки "Ал Ҳилол"нинг кучини кўрдик, гуруҳ фаворити аниқ. 


Кейинги ўйинлар. 4 март.

"ЛОКОМОТИВ" (ЎЗБЕКИСТОН) - "Фулад" (Эрон)

"Ал Садд" (Қатар) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)


Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика