UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  0 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  3 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  9 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  2 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   23 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда Янгиликлар

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда

Теглар :  Андрес Иньеста
Кеча, 27 апрель куни "Барселона" анжуманлар залида ярим ҳимоячи Андрес Иньеста мавсум охирида клубни тарк этиши ҳақида маъулм қилди.

Шу муносабат билан Иньестанинг Каталония клубидаги фаолияти борасида баъзи статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


669 - Иньеста "Барселона" сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 669та учрашув ўтказган, фақат Хави клуб тарихида ундан кўп ўйин ўтказган (767) ягона футболчи.


456 - 669та ўйиннинг 456таси ғалаба билан якунланган, муваффақиятлар фоизи 68,2%


18 - Иньеста "Барселона" сафида дебют қилганида 18 ёш 170 кунлик эди. Ушбу учрашув 2002 йил 29 октябрь куни "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви бўлган.


8 - "Барселона" афсонаси ҳозиргача клуб билан 8 марта ЛаЛига чемпионига айланган, "Депортиво" билан ўйинда 9-соврин қўлга киритилиши мумкин.


69 - Иньеста ЛаЛига ўйинларида 69 марта голли пас берган. Унинг бу борадаг энг яхши натижаси 2012/13 мавсумда қайд этилган. Ўшанда у 16та голга ассистентлик қилган эди.


35 - У тўпурар бўлишига қарамасдан "Барселона" сафида ЛаЛига учрашувларида 35та гол урган.


9 - Ярим ҳимоячи ҳеч қачон "Олтин тўп"ни қўлга киритмаган бўлсада, ФИФАнинг йил рамзий терма жамоасидан 9 марта жой олган - фақат Роналду ва Месси ундан катта натижага эга (11 марта).


116 - Иньеста фаолиятидаги энг яхши он 2010 йилдаги жаҳон чемпионати финалининг 116-дақиқасида бўлган. Ўша дақиқада у Голландия дарвозасини ишғол қилиб, испанларга жаҳон чемпионатини ютиб берган. Ярим ҳимоячи финалнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган.


9 - Иньеста ЛаЛигада 9 мураббий қўл остида тўп тепган. Франк Райкард жамоасида футболчи энг кўп учрашув (149та) ўтказган.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика