UZ

Сўнгги янгиликлар

Элёр Жаҳонов “Навбаҳор”дан кетди Янгиликлар

Элёр Жаҳонов “Навбаҳор”дан кетди

"Навбаҳор"нинг мавсумга тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Айни пайтда футболчилар бугунги режалаштирилган бир маҳаллик машғулотни якунлашди.
“Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган машғулотда жамоамиз аъзолари дастлаб жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилган кейин эса тўп билан боғлиқ машқларни бажаришди. Эртага эса икки маҳал машғулот ўтказилади.

Аввал ярим ҳимоячи Элёр Жаҳоновни шу кунларда таркибга қўшилиши ҳақида хабар бергандик. Аммо, бош мураббий Бахтиёр Ашурматов Жаҳонов кейинги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказмаслигини маълум қилди.

Фурсатдан фойдаланиб, клубимиз номидан намойиш этган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Шу билан биргаликда кейинги фаолиятида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Ҳозирча жамоамизда бошқа эътиборга молик янгиликлар рўй бермади. Мухлисларимизни қизиқтириши мумкин бўлган воқелик рўй бериши билан сайтимиз саҳифалари орқали маълум қиламиз. Шундай экан, сайтимизни кузатиб боринг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика