6 та клуб "Атлетик" вингерига даъвогарлик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2023, 18:40
Футболчи яқин орада фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

"Атлетик" вингери Нико Уильямсга 6 та клуб даъвогар, деб хабар берди AS. 

Футболчига "Реал", "Барселона", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи учун устувор вазифа – Испанияда қолиш. Никонинг товон пули 50 миллион еврони ташкил этади, бироқ унинг амалдаги клуби билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Испаниялик футболчини келаси ёзда текинга қўлга киритиш эҳтимоли бор.

Уильямс "Атлетик" тарбияланувчиси саналади. 21 ёшли вингер жорий мавсум Ла Лигада 10 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS