UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  2 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0

“Бунёдкор-99” Жанубий Кореяда! Янгиликлар

“Бунёдкор-99” Жанубий Кореяда!

“Бунёдкор” футбол клубининг 1999 йилда таваллуд топган футболчилари айни кунларда Жанубий Кореяда бўлиб туришибди.
Дилмурод Абдуллаев мураббийлигидаги футболчиларимиз 7-9 ноябрь кунлари Йончхон шаҳрида шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этишади. “Ari sports Cup International Youth U-15 Football Tournament” деб номланган мусобақада мезбонлар Жанубий Корея, Шимолий Корея, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари қатнашишади.

Мусобақа бошлангунга қадар ҳар бир жамоага Сувон шаҳрида бир ҳафталик йиғин ўтказиш имконияти яратилган. Жамоамиз аъзолари Сувон шаҳридаги илк кунида Жанубий Корея футбол афсонаси Парк Жи Сунг футбол марказига ташриф буюришда ва у ердаги шароитлар билан танишишди. Шунингдек, Парк Жи Сунг томонидан йиғилган машҳур футболчилар футболкалари коллекцияси жойлашган музейни ҳам кўздан кечиришди.

Айни пайтда “Бунёдкор-99” аъзолари Жанубий Кореяда машғулотлар олиб боришмоқда.

Ушбу ҲАВОЛА орқали ёш “қалдирғочлар”нинг машғулот жараёнлари фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин.

Акбар ДАДАШЕВ,
Сувон, Жанубий Корея
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика