UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

"5 йил олдин Абиджанда тамаки сотаётгандим. Ҳозир эса "Манчестер Юнайтед"даман" Янгиликлар

"5 йил олдин Абиджанда тамаки сотаётгандим. Ҳозир эса "Манчестер Юнайтед"даман"

2010 йилда Буркина-Фасога учганман. Бу менинг ҳаётимдаги энг қўрқинчли давр эди.

3 йил олдин, 13 ёшимда футболчи бўлиш мақсадида мактабни ташлаганман. Агарда Сиз Абиджандаги кичик бир уйда ўтириб, тўкин ҳаёт, иссиқ тўшак, дастурхондаги нозу-неъматларни орзу қилсангиз, олдингизда фақатгина бир йўл бўлади: таълим олиш, кучли кадр бўлиш ва яхши пул топиш. Мен эса бошқа йўлни танладим, отам эса бунга қаршилик қилгандилар.

Энди эса мени Буркина-Фасодаги турнирга таклиф қилишди, у ерга Европадан скаутлар ҳам келишади. Бу профессионалликка эришиш учун менга берилган имконият эди. Ҳаётимни биргина йўл учун тикдим, энди барчаси шунга боғлиқ. Акс ҳолда, мен тамом бўламан...

Самолётга ўтирган пайтим, юрагимдаги қўрқув алангалаб кетди. Ахир мени футбол билан боғлаб турадиган ҳеч нима йўқ.

Мени турнирга таклиф қилишганида, отамдан қандай қилиб у ерга боришни сўрагандим. У ерга самолётда боришимизни билиб, қаттиқ қўрқиб кетдим. Буркина-Фасо давлати Кот-Д'Ивуарнинг ёнида экан, лекин қандайдир доно-аҳмоқ биз ўша металл цилиндрда ҳавога кўтарилиб, тирик қайтишимизга умид қилди. Юрак қўрқувга тушди.

Ҳали бирор марта самолётда учмагандим

Бортга кўтарилганимда, асабийлаша бошладим. Самолёт ходими келиб, хавфсизлик камарини тақиб кетди. У буни қандай қилди? Бу ерда битта ҳам тугма йўқ-ку!

Атрофимдаги одамлар ўз жойларини қидириш билан овора эдилар. Кейин эса самолёт ўзидан овоз чиқара бошлади. Хммм, бу табиий ҳолатми? Двигателлар шундай ишладики, ҳозир шундай космосга учиб кетадигандекмиз. Ёнимдаги йигитга қарадим, у ҳам турнирга кетаётган ва менга ўхшаб, илк марта самолётга ўтирган экан. У мендан ҳам кўпроқ қўрқаётганди, билмайман нимага... У ойнанинг ёнида ўтирганди.

Самолёт ўз йўлига тушиб олди. Биз иккимиз бир-биримизга қараган ҳолда ички қўрқинчимизни яширишга ҳаракат қилаётгандик. Ўриндиқни кўтардим ва иккимиз ҳам ёлғиз қолгандек бўлдик. Ўзимга ўзим: "Мен ҳаракат қилмаяпман, мен ҳаракат қилмаяпман", деб минғирлардим.

Учишни бошладик. Қандайдир сабабларга кўра, қўрқув ҳисси йўқолиб кетди. Ўгирилиб ойнага қарадим ва Абиджаннинг юқоридан кўринишини илк бора томоша қилдим. Мен сигарет ва газеталар сотиб юрган ўзимизнинг кўчаларни кўзим билан изладим. Бироқ ойнадан отам билан хайрлашган аэропортнигина яхши кўра олдим холос.

Ўша паллада ўғли футболни деб узоқ ўлкага кетаётган отанинг ичидан нима ўтганини ҳис қилмабман. Шунингдек, ўзим ҳам ўғил сифатида нималарни ҳис қилганимни эслай олмайман.

Бу барчасини ўзгартириши керак эди.

Буни нима учун айтиб беряпман? Биласиз, айрим вақтни мен жароҳат билан ўтказяпман. Апрель ойида жароҳат олганимдан буён майдонга тушганимча йўқ. Бу жуда оғир бўлди. Қўлтиқтаёқда юришнинг ўзи бир машаққат. Ҳаётимда бирор марта бундай операция қилишмаган мени. Чин дилдан меҳнат қила олмайсиз ва танангиз исталган пайтда сизга панд бериб қўйиши мумкинлигини ўйлаш жуда оғир.

Мен бунга доимо тайёр бўлганман. Жароҳатлар - одам ҳаётининг бир қисми. Футболчининг ҳаётида эса бу қора соя, оддий одамлар ҳаётида бу кам учрайди, бизда эса кўп. Футболчи сифатида ўша жароҳат менга жуда оғир ботди. Болалигим жароҳат олган пайтимдан қийин ўтган. Бу жароҳат эса бу ергача етиб келишимгача бўлган даврни эслатди.

Мана энди менинг ҳаёлларим Буркина-Фасога учишимни эслатяпти.

Сиз менинг "сохта" ҳаётимдаги барча воқеликларни биласиз.

Энди эса мен сизга ҳақиқий, реал ҳаётимдаги воқеликларни айтиб бераман.

Ҳозиргача ҳам ўша самолётга етиб боришимни мўъжизага тенглаштираман. Мен турнирга таклиф қилинган ўз давлатимдаги кам сонли футболчилардан бири эдим ва бу менга футболчилик фаолиятимни давом эттиришим учун туртки бўлиши керак эди.

9 ёшимда мактабга борардим ва бошқа болалар каби кўчада футбол ўйнардим. Шунингдек, онам Апполинга уйда ҳам ёрдам берардим. Ҳар доим шундай бўлганман. Ўзимдаги кучни уйга сарфлашга, уйнинг фойдасига ишлатишга ҳаракат қилардим. Мен, онам ва акам Тьерри билан биргаликда Бингервиль номли қишлоқчада яшардик. Отам Дезайр ва опам Анна биргаликда Абиджанга иш қидиргани кетишганди. 

Отам иш топганида биз Абиджанга кўчиб ўтдик. У ерда бахтли эдик. Бироқ ич-ичимдан мактабга боришни истамасдим. Ўртоқларим билан футбол ўйнаганимда, бундан-да кўпроғига қодирлигимни сезардим. Профессионал бўлгим келарди. Европага кетгим келарди.

Бироқ Кот-Д'Ивуарда бунинг имконияти жуда паст эди, қолаверса, ҳамма оталар ҳам болалари мактабни ташлашини исташмасди. Менинг отам эса футболни доим мактабдан кейинги ўринга қўяр, фақатгина ўқиб келиб, кейинчалик футбол ўйнашим мумкин эди.

Отам мактабнинг бошланғич синфларида ўқитувчи эди.

Характерли инсон. Жуда тартибли. Жиддий. Эски мактабнинг намунавий инсони эди. Мен энг яхшиси бўлишимни истарди, кичкиналигимда у мендан меҳнаткашликни ва тартиблиликни талаб қиларди. Уйга қайтганимда эса доимо қандайдир талабларни бажаришим керак эди. Бу асосан тозалаш ишлари эди.

- Эй, Эрик, коридорларнинг полини ювишда онангга ёрдамлаш.
- Эй, Эрик, мебелни тозалаб қўйдингми?
- Эй, Эрик, чангларни арт!

У ҳар куни уйга иш билан келарди, ўзини диванга ташлаб, телевизорни ёқиб, янгиликларни томоша қиларди. Уйда ўзининг шахсий дивани бор эди ва унга бошқаларнинг ўтириши тақиқланганди! Кот-Д'Ивуардаги ноодатий ота. Мебелдаги жой 2 кишига бемалол етарди, бироқ мебель фақатгина уники эди.

Дадам ишдан кеч қайтганида эса одатда ўртоқлари билан бирга ўтирган бўларди. Улар куни билан барча жойни айланишар ва қуёш ботганда иш тугарди. Округдаги барча ишчилар ўзларининг иши билан шуғулланишарди. Қизлар турли хил ўйинларни ўйнаб ўтиришарди, болаларни тўпни тепишарди, аёллар дугоналари билан ҳангомалашиб, оталар одатда шашка ўйнашарди.

13 ёшимда эса кутилмаган ҳолат рўй берди. Отам истасам футболчи бўлишимни айтди. Оиламизда тўртинчи фарзанд Артур дунёга келишга яқин вақт эди ўшанда. Отам барчамизга пул етказа олмаслигини айтишни истамади. Мактаб пулли эди, шу боисдан отам футболчи бўлишимни истасам, бунга ҳаракат қилишим кераклигини маълум қилди.

Бундан миннатдор бўлдим ва бу имкониятдан фойдаланишим керак эди. Ўшанда Европага келиб қолишимни билмагандим ҳам! Шунчаки профессионал футболчи бўлишни орзу қилардим.

Шунингдек, оиламга ёрдам беришни истардим.

Машғулот марказидан ҳаммасини бошладим. Эрталаб 9да машғулот қилардим ва овқатланиб, дам олиш учун яна уйга қайтардим. Кун ярмида уйдан чиқиш қийин эди, ҳаво иссиқлигидан кўчада юриш амримаҳол бўларди, онамга эса бу ҳақида индамасдим. Орадан вақт ўтиб, кўчада олиб-сотарлик қиладиган дўстларимга қўшилдим. Уйимизда доимо овқат бўларди, бироқ мен ўшанда уйдан ҳеч нима олмасдан, ота-онамга қаттиқ ёрдам беришни, ўғирланган телефон ва сигаретларни қора бозорда сотишга ҳаракат қилардим.

Орадан кунлар ўтиб, уйга қайтдим ва диванда ўтирган отамни кўрдим.

- Эй, Эрик, ошхонадаги онангга ёрдамлаш.

Ўшанда отам менинг ҳаётимга унчалик эътибор бермасди. У Кот-Д'Ивуар термаси ва Дидье Дрогба ўйнаётган "Челси"нинг ўйинларини кўп томоша қилар, бироқ менинг ўйинларимга умуман келмасди.

14 ёшимда бизнинг жамоа турнир финалига чиқди. Ўйинни томоша қилгани кўплаб одамлар келди. Яхши ўйнаганимдан одамлар мени мақташаётганди. Дўстларимдан бири: "Ўйинингни кўргани отанг келганди. Ўйин тугаши билан у кетди", - деди.

Ўша кун кечаси уйга келдим ва дивандаги отам мени ёнига чақирди: "Ўтир", - деди у.

"Бугунги ўйинингни кўрдим".

Шунчаки унга қарадим.

Ўша кун мен мақтов эшитмадим. У менга бирор марта яхши ўйнадинг деб айтмаган, тушуняпсизми? Буни билардим. Бироқ шу кундан кейин отамнинг менга бўлган эътибори ўзгарди.

Орадан 2 йил ўтиб, энг яхши футболчилар ўйнаши керак бўлган Кот-Д'Ивуар билан Буркина-Фасодаги турнирда қатнашдик. Мени танлаб олишди, шукурки, самолёт ҳам ерга қўниб олди. Борган кунимиз биз қачон қайтишимизни сўрадим. Энди қайтиш учун ҳам учиш кераклиги мени қўрқитарди.

Бунга кўп нарсалар тикилганини билардим. Ушбу турнирга Вильярреал, Торино, Эспаньол ва Франциянинг бир қатор клубларидан скаутлар келишини айтишди.

Турнирни яхши ўтказганимни ҳис қилардим. 4 кунлик ўйинлардан кейин барчамиз уйимизга қайтдик ва ташкилотчилар турнирнинг хулосаларини маълум қилишди. Улар бизга қизиқишлар бўлса мураббийларга қўнғироқ қилишларини маълум қилишди. Мураббийимга кимдир қўнғироқ қилишига умид боғлаб, самолётга ўтириб, Абиджанга қайтдим.

Орадан бир неча ҳафта ўтди.

Ўша вақт давомида отам барча ўйинларимни томоша қилиб борди. Районимиздаги барча инсонлар менинг Буркина-Фасодаги турнирга борганимни эшитганди. Ўйлашимча, отам ҳам ўғлининг нималаргадир эришишини тахмин қилган.

Бир куни опам билан биргаликда дўкондан уйга қайтаётгандик. Уйга борсам, онам одатдагидек тушлик тайёрлаш билан банд эдилар. Меҳмонхонадан акам югуриб чиқди. Қизиқ... Унинг отамга қарашидан, хонани тозалаш керакка ўхшайдигандек кўринди. У ҳеч нима демади ва кулиб турди.

Хонамга кириб кетдим ва кийимимни алмаштирдим. Қайтиб чиққанимда эса отам қўли билан ёнини кўрсатиб, мени овқатга таклиф қилди.

Ўша диванда ўтирибман, тасаввур қиляпсизми?!

Ўтирдим. Мен ўтирган жой деярли янги эди. Отам эса доимо бир жойда ўтирар ва бу жой бир неча йиллардан буён янгиликлар ва "Челси"нинг ўйинлари сабаб чўкиб қолганди. Ошхонадан чиққан онам ёнимизга ўтирдилар. Акам эса полда. Бу худди оилавий йиғилишига ўхшарди.

"Барчаси жойида", - деди отам. Одатда у бошқачароқ гапирарди, бугун эса қўлида болғаси бор судьяга ўхшарди.

"Ҳозиргина мураббийинг уйимизда бўлди", - дея давом этар экан "яқиндагина кетди, бироқ биз билан ўтириб овқатланди. У бизга янгиликларни айтгани келди".

- Қандай янгилик?
- Унга қандайдир клубдан қўнғироқ қилишибди...

Асабийлаша бошладим: "Қандай клуб?!"

Онам кулиб қўйди.

- Қандай клуб?! Айтинг-да энди!
- "Эспаньол"

Дивандан туриб, онамни қучоқладим. Отам билан ҳам. Уларнинг кўзидаги ёш юзимга тушди. Бунга ишона олмаяпман.

Ҳаётимдаги энг бахтли кун. Профессионал футбол учун мендаги йўл бошқача бўлган. Испанияга! Ўша кун ухлай олмадим, бунинг иложиси йўқ эди. Отам бу янгилик уйда сақланишини ва кўчага чиқиб кетмаслиги кераклигини тайинлади. Чунки бу районимизда тез тарқалар ва барча жойда байрам бўларди. Аммо у ёқда менга қанчадир синов муддати берилишини билардим. Ўшанда ҳам бунга ишона олмаётгандим.

Кейинчалик менинг кетишим амалга ошмай қолиши мумкин эди.

Орадан вақт ўтиб, Кот-Д'Ивуарда уруш бошланди.

Сўнгги 10 йил ичида илк марта бунга йиғинлар бошланди. Қисқа қилиб айтганда, икки сиёсатчи ўзининг ғояларида ким ғалабага эришганини тушунмай, мунозарага борганди. Абиджандаги аэропорт ёпилган ва бу менинг Испанияга учишимда, "Эспаньол" билан шуғулланишимга халақит қиларди.

Наҳотки! Бир умрлик орзуларим энди саробга айланадими? Умидлар пучга чиқадими?

Нима қилишни билмасдим.

Тушунчам ҳам йўқ эди, менда яна бир имконият бўладими?! Лекин бу ҳақида ўйлаш учун вақт кам эди. Молиявий инқироз сабабли егуликлар сотиб олиш ҳам қийинлашди. Кўчага чиққанимда бир челак сув топишим ҳам амри маҳол бўлиб қолганди. Ота-онам, опам, акам - барчамиз қўрқаётгандик. Бошқа одамлар ҳам биздан кам қўрқмасди.

Уруш бир неча ой давом этди. Уруш тугаганидан кейин "Эспаньол" мени ўзига чорлаётганини эшитдим. Улар мени унутмаган экан.

Буркина-Фасода мени кўришганидан 9 ой ўтиб, янги чорловлар сари Испания томон йўл олдим.

Жуда ҳам миннатдор эдим. Эспаньолдагилар мени фақатгина видеодаги ўйинларимни кўришган ва ўзимни кўришмаганди. "Нима қиламиз уни. Шунча вақт ўтди. Африкада иқтидорлар жуда кўп. Бошқасини чақирайлик", - дейишлари мумкин эди улар.

Синов муддати борлигини билардим. Бошида улар менга шартнома таклиф қилишмади. Агарда бу амалга ошмаса, Буркина-Фасодаги турнирда кўрсатган ўйинимнинг ҳеч қандай аҳамияти қолмасди.

Европага кетадиган куним бутун оилам мени кузатгани аэропортга чиққанди. Шу сабабдан ўзимни ёмон ҳис қилардим, уйимдан бунчалик узоқда бўлмагандим. Бу қўшни давлат эмаски, тезда етиб олсанг. Мен минглаб километр узоқда бир ўзимман. Оила билан яшаган одам учун жуда қийин бўлади. Аэропортда барчамиз йиғлагандик.

Ўшанда ўтган 3 ой мен учун 3 йилдек бўлди.

Онам мени кўпроқ хавотирга соларди. У мени ҳали ҳам ёш бола деб ҳисобларди. Бироқ бу сафар у телевизор орқали Европада совуқлигини кўриб, мени совқотяпти деб ўйларди.

Абиджандаги аэропортда эса курткада эдим. Жуда кулгили...

Учиш ҳам ажабланарли бўлди. Бу Африканинг самолёти эмасди. "Air France", Париж, бизнес-класс. Шокда эдим. - Бу ерга ўтир, - деди қандайдир одам менга қараб. Креслоим ёнида телевизор турарди. Самолётдаги ниманидир бузиб қўймаслик мақсадида, унинг тугмаларига тегмадим. Шунчаки ухлаб кетдим.

Парижга қўнганимда Барселонага кейинги рейс қачонлигини билишим керак эди. Ўзим билан фақатгина рюкзак олволгандим. Чунки юклар бўлимига бориб, юкни кутишни истамасдим. Мақсадим - қўниш, ўз самолётимни топиб, тезда учиб кетиш!

Мен ўз самолётимни тезда топдим. Қаерга қарасам ҳам чирой ёниқ турарди. Машиналар. Шовқин. Кўчада ҳеч ким бир-бири билан кўришмасди. Бироқ совуқ! Декабрь ойи эди, Кот-Д'Ивуар эса доимо иссиқ... Онам доимгидек ҳақ бўлиб чиқди.

Бунга тезроқ кўникишим кераклигини билардим. Шукурки, бир ой ўтиб, клубдагилар мени олиб қолишларини айтишди.

Иккинчи ойдаёқ "Эспаньол" билан шартнома имзоладим.

Уддаладим. Мен энди профессионал футболчиман!

Кот-Д'Ивуарга қайтганимда, барча хурсанд эди. Оилам билан буни нишонладик. Отам ҳам хурсандлигидан осмонларда учарди. У ошхонага кирди-да, товуқ пиширишни бошлади! Кейинчалик Испанияга қайтдим ва "Эспаньол"нинг ёшлар жамоасига бориб қўшилдим.

Илк маошимни оиламга жўнатдим. 

Ўшандан кейин барчаси тезлашиб кетди. "Эспаньол"га 2011 йилда ўтган бўлсам, 3 йил ўтиб, асосий таркиб жамоасида дебют қилдим. 18 ой давомида "Вильярреал"да ўйнадим, кейин эса "Манчестер Юнайтед"га ўтдим. Тасаввур қилинг, 5 йил олдин мен Абиджан кўчаларида ўғирланган сигаретлар сотиб юрардим. Энди эса дунёнинг катта клуби учун ўйнаяпман.

Менинг ҳаётим бошдан оёқ ғалати бўлган. Одамлар менинг юлдузлик ва машҳурлигимни кўришади. Инстаграмда 2 млнга яқин обуначим бор. Мен ўз ватанимда машҳурман.

Бу эса сохта, қалбаки ҳаёт.

Агарда шундай типдаги футболчи бўлсанг, бундан қоча олмайсан. "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирмаяпман, уларнинг атрофидаги одамлар ҳақида умумий сўзлаяпман. Одамлар ўзига ёққан нарсаларни гапиради, кейинчалик ортдан танқид қилади. Одамлар сизни Абиджандаги сигарет сотувчиси каби эмас, "Юнайтед"нинг футболчиси сифатида кўради.

Бу менга ёқмайди. Ҳа, "Манчестер Юнайтед"да ўйняпман, аммо мени Эрик дейишларини яхши кўраман. Бу Эрик Байи - "Манчестер Юнайтед" футболчиси! Сохталик!

Шундай ҳаётим борлигидан мамнунман. Бу ергача етиб келиш учун кўп нарсалардан воз кечганман. Менинг ўйинларимни стадиондан кўришлари учун оиламни Европага олиб кела олганимдан фахрланаман.

Аммо камтар бўлиб қолишни, оддийликни яхши кўраман. Онам бунга доимо ўргатганлар. Бир кун келиб, тана қарийди, сизга бўйсунмайди ва нафақага чиқишингиз керак бўлиб қолади. Ўшанда нима қиласиз? Сизда нима қолади?

Ана ўшанда ҳақиқий, чинакам ҳаёт бошланади. Ҳозир эса шунчаки ишимни қиляпман. Бу ҳам ёмон эмас.

Манчестер бўйлаб рафиқам Венесса ва ўғлим Йоан билан сайр қилиш...

Хуан (Мата) ва Поль (Погба)ни уйга кечки овқатга таклиф қилиш...

Кот-Д'Ивуарга қайтиб, дўстларим, қариндошларим, кўчаларда тўп тепиб юрган болаларни, бир-бири билан гаплашиб ўтирган аёллар, шахмат ўйнаётган оталарни кўриш...

Асосийси - оила...

Оила эса сени ташлаб қўймайди...

Ҳеч қачон!

Эрик Байи, 2019 йил 26 декабрь

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика