UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  1 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади Янгиликлар

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади.

Унда амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

5 март санасида ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Расмий мезбон сифатида “Пахтакор” футбол клубининг ўйинолди машғулоти 15:00 да старт олади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Расмий меҳмон жамоа сифатида “Насаф” футбол клубининг ўйинолди машғулоти учрашув ўтказиладиган вақтга параллель — 16:00 да старт олади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Шунингдек, 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унда ҳар икки клуб бош мураббийлари икки нафардан футболчи ҳамроҳлигида иштирок этади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да, “Насаф” клуби иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бошланади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.




Реклама





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика