UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляциялари)  3 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  3 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  2 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  2 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  2 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  5 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  3

Бразилия - Колумбия 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Бразилия - Колумбия 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Бразилия - Колумбия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. 1/4 финал.

БРАЗИЛИЯ — КОЛУМБИЯ
2:1

Форталеза. “Кастелан” стадиони.

Бош ҳакам
: Карлос Веласко Карбальо (Испания)

Голлар
: Тиаго Силва (7), Давид Луиз (69), Хамес Родригез (80-пенальтидан).


Бразилия: Жуило Сезар, Тиаго Силва, Давид Луиз, Фернандиньо, Марсело, Хулк (Рамирес, 83), Паулиньо (Эрнанез, 86), Фред, Неймар (Энрике, 88), Оскар, Майкон.

Колумбия: Оспина, Сапата, Йепес, Санчез, Армеро, Гутьеррес (Бакка, 70), Хамес Родригез, Куадрадо, Гуарин, Ибарбо (А.Рамос, 46), Цунига.

Огоҳлантириш: Тиаго Силва (64), Родригез (67) Йепес (72), Жулио Сезар (78). 

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!!!!!!!! Бразилия ярим финалга йўл олмоқда!

90`
Колумбия катта куч билан олдинга бормоқда.

89`
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88`
Неймар жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Энрике тушди.

87`
Колумбия футболчилари аввалига Оскарни, энди эса Неймарни "нокаут" қилишмоқда... Ана керак бўлса...

86`
Бразилия таркибида яна бир ўзгариш. Паулиньо ўрнига Эрнанез тушди.

85` Колумбия уйғонди! Бразилия анча питирчилаб қолди!

83`
Бразилия таркибида ўзгариш. Халк ўрнига Рамирес туширилди.

82`
Колумбия учун умид учқунлари уйғонди... Қайноқ дақиқлар бизни кутиб турибди...

80` ГОООООООООООООЛ! Хамес Родригез!

77` ПЕНАЛЬТИ!
Бразилия дарвозаси томон! Жулио Сезарга огоҳлантириш! Колумбия учун имконият пайдо бўлмоқда.

74`
Колумбия буёғига фақат вабанк қилишга мажбур...

72`
Колумбия таркибида ўзгариш. Гутьеррес ўрнига Карлос Бакка туширилди.

70`
Хамес Родригез рақибга нисбатан қўполлик ишлатди ва белгиланган жарима зарбасини Давид Луиз қойилмақом қилиб амалга оширди ва жамоасининг иккинчи голини киритди!

69` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДАВИД ЛУИЗ! АЖОЙИБ ГОООООООЛ!


67` Колумбия бир бало қилиб тўпни рақиб дарвозасига йўллади, лекин ён ҳакам бу вазиятда байроқчасини кўтариб қолид ва киритилган голни инобатга олмади.

66`
Тиаго Силва огоҳлантирилди. Агарда Бразилия терма жамоаси ярим финалша йўл олса, унда Силва Германияга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

64`
Неймар тепган тўпни Оспина ушлаб олди.

62`
Колумбиянинг жаримадан амалга оширган зарбаси наф келтирмади. Бразилия эса жавобан ҳужумга ўтди ва жарима зарбаси ишлаб олди.

61`
Бразилия кескинликни пасайтириш мақсадида тўпни ўз назоратига олмоқда...

59`
Хамес Родригезнинг зарбаси ноаниқ кетди.

57`
Хавфли ҳужумлар сони бироз камайгандек.

54`
Оспина ҳаводан келаётган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилмоқда.

52`
Бразилия жарима тўпини амалга оширди. Неймар ва Майконнинг ўйлаб қўйган режалари яхши чиқди. Лекин самарали якунланмади.

50`
Колумбия ҳужумга ўтмоқда. Лекин уларни амалга оширмоқчи бўлган режаси амалга ошмаяпти...

49`
Хамес Родригез бугун йиқилиш бўйича чемпионатда иштирок этмоқда шекилли...

48`
Майкон Хамесни чалиб йиқитди. Шу болани ҳам ҳеч тинч қўйишмадида...

47`
Колумбия таркибида ўзгариш руй берди. Ибарбо ўз ўрнини Адриан Рамосга бўшатиб берди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи тайм тугади! ТАНАФФУС! Нафасни рослаб оламиз...

45+1`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45`
Неймарни Миржалол Қосимов услубида тепган тўпи ноаниқ кетди.

44`
Бразилия жарима тўпи тепади. Неймарга нисбатан қоида бузилди.

42`
Шиддатли кечаётган ўйиннинг биринчи бўлим сўнгги дақиқаларига ҳам келиб қолдик. Колумбия вазиятни ўнглашга уринмоқда, ҳаракат қилмоқда. Лекин Бразилия ҳимояси ҳозирча ишончли ўйнамоқда.

40`
Халкнинг тўртинчи зарбаси ҳам самарасиз кетди.

39`
Жулио Сезар ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилиб тўпни ушлаб олди.

37`
Куадрадо, Гуарин ва Хамеснинг ўйлаган режаси амалга ошмади. Сал нарироқдан эса яна бир жарима тўпи.

36` УҲҲҲҲҲ! Хавфли нуқтадан жарима тўпи! Колумбия стандарт вазиятини "ишлаб" олди!


34` Тўп назорати Бразилияга ўтди.

32`
Майдонда жуда кескин кураш кечмоқда.

30` Куадрадо фаол. Родригез интилувчан. Лекин Бразилия ҳимояси бугун ишончлироқ ҳаракат қилмоқда.

28` ХАЛККККККККККККККК! ОСПИНААААААААААААААА! Халкнинг жуда кучли зарбасини колумбиялик посбон маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Қойил!


27` МАРСЕЛО!
Зарбадан кейин тўп "рикошет" орқали ўз йўналишини ўзгартирди...

25`
Бразилия учга бир чиқиб борди! Лекин Паулиньо вазиятни чузиб юборди. на дарвозага зарба берди, не бир жамоадошига пас берди...

24` УҲҲҲҲҲ! Нималар бўлмоқда? Хамес Родригезга нисбатан навбатдаги қўполлик! Уч киши ҳозир Родригезни ўраб олди! Уруш авж олаётган бир пайтда Хамес тўпни ўйинга киритди ва вазиятни юмшатишга эришди.

22` Колумбия!!!!!! Куадрадо!!!!!!
Ажойиб вазият бўлиши мумкин эди... Куадрадо сўнгги пасда адашди...

21`
Бразилия кучлироқ ўйнамоқда. Колумбия дарвозаси олдида юқори босимни ташкил этишмоқда. Лекин Колумбия ҳам ёмон эмас. Ҳужумларни бартараф этиши биланоқ тезда ҳужумга интилмоқда.

20` Ажойиб вазият! Халк! Оспина! Бразилия футболчиоари чиройли комбинацион ҳужумни ташкил этишди. Лекин Оспина бу вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди! Балли, Оспина!

18`
Навбатдаги бурчак тўпи! Хавфли, аммо бу сафар колумбиялик ҳимоячилар вазиятни йўқ қилишни уддасидан чиқишди.

16` Ўйин тезлиги юқори.

15` Неймар бугун марказий ярим ҳимоячи ролида ўйнаётгандек. Неймар фаол...

14`
Хамес Родригезни бу сафар Фернандиньо йиқитиб ташлади. Сколари Хамес Родригезни "йўқ" қилишни буюрган шекилли? Яъни жароҳатлаш миссияси...

13`
Ўйин кескин курашларга бой тарзда кечмоқда. Жамоалар очиқ ўйин услубини танлашмоқда. Колумбияда бошқа имкон йўқ. Бразилия ўз ўйида ўйнамоқда ва улар ҳам бошқача йўлни танлай олмайдилар....

12`
Бурчак тўпидан сўнг мезбонлар ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

11` КУАДРАДО!!!!!!! УҲҲҲҲҲҲ!
Колумбия ҳам чатоқ! Булар осонликча таслим бўлишмоқчи эмас! Бурчак тўпи...

10`
Гуариннинг жаримадан тепган зарбаси қаерларгадир кетиб қолди...

9` Оскар Хамес Родригезни ҳаводаги курашда йиқитди. Жарима тўпи.

8`
Неймарнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Тиаго Силва тиззаси билан дарвозага жойлаб қўйди, 1:0! Омадли старт мезбонлар учун!

7` ГООООООООООООООООООООООООЛ! ТИАГО СИЛВА!


7` Майконнинг қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпи хавфли чиқди.

6`
Неймарнинг тепган тўпи ноаниқ кетди. Стадионга келган мухлислар бир овозда "эҳҳҳ" дейишди...

5`
Бразилия жарима зарбаси тепади. Хавфли бўлиши мумкин! Кузатамиз...

3`
Майкон ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳа, бугун у асосий таркибда. Шу болани ўйинлар ва зарбалари ҳам анчагина яхши эди бир пайтлар...

2`
Колумбия тезда ҳужумга ўтмоқчи бўлди, лекин майдон эгалари бунга йўл қўйишмади.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ҳар иккала жамоага ОМАД! Жамоалардан чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз! ОЛҒА дермиди...

Ажойиб куйлашмоқда! Тушунмаяпман, лекин ҳаяжонли барибир...

Бразилия давлати мадҳияси жарангламоқда. Футболчилар жўр бўлишмоқда. Стадион куйламоқда...

Бир нималар деб куйлашди колумбиялик футболчилар.

Колумбия давлати мадҳияси янграмоқда...

Жамоа сардорлари биз "рацизм"га қаршимиз деб ўқиб беришмоқда!

Жамоалар майдонга чиқиб келиб қолишибди.

Ҳа майли, "комментчилар"га алангалик салом!

Салом, мени танидингизми?

Ҳай дугон, қара бизни "СА" юзерлари кўришяпти...


Тошкентда "мазза қилиб" қўй ёғидан ош еб юргандим-а, қаердан ҳам яна Бразилияни бошқаришга рози бўлдим-а? Бугун ютқазсак қочаман! Тошкентга борсаммикин?


Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Жаҳон чемпионатининг энг "қайноқ" дамларига ҳам етиб келдик. Дастлабки ярим финалчи номини сал аввал билиб олган бўлсак, энди ўша Германия терма жамоасига ярим финалда рақиб ким бўлишини аниқлаб оламиз. Бразилия ҳамда Колумбия ўртасидаги баҳс ана шу саволга жавоб топиб беради. Жўжаларни санайдиган "куз" фасли аллақачон Бразилияга етиб келган. Демак саноқли дақиқалардан сўнг Бразилия - Колумбия беллашувини бирга кузатамиз! Ҳа айтганча, хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади. 

- Ўйин соат 01:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика