"Сурхон" "Нефтчи"га қарши нега ёш футболчилар билан ўйнади?!
06 мар 11:19
Янгиликлар
"Сурхон" "Нефтчи"га қарши нега ёш футболчилар билан ўйнади?!
Кеча Суперлига 2-тури доирасида "Сурхон" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганидан хабарингиз бор.
Термизликларни 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Беҳруз Каримов сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, "Сурхон"нинг 8 нафар футболчиси бир неча ойдан бери маошлар берилмаётгани боис кечаги беллашувда майдонга тушишдан бош тортган. Шу сабаб кеча термизликлар ёш ўйинчилар билан амалдаги чемпионга қарши тўп тепишган.
"Нефтчи" билан баҳс қайдномасидан қуйидаги футболчилар ўрин олишмаган:
Артём Потапов, Жамалдин Ходжаниязов, Нодирхон Неъматхонов, Ҳумоюн Шербўтаев, Достонбек Турсунов, Беҳруз Шайдулов, Беҳзод Шамсиев, Жавоҳир Жўраев, Дилшод Йўлдошев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар