"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади
22 дек 2025 09:51
Янгиликлар
"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади
"Андижон" ҳимоячиси Олег Зотеев фаолиятини яна Тошкентда давом эттиришга яқин.
Тажрибали футболчи собиқ жамоаси "Локомотив"га қайтишга яқин. Томонлар 2 йиллик шартнома имзолайди.
36 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда жами 15 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор. Зотеев "Андижон"дан ташқари, "Сўғдиёна", "Локомотив", "Қизилқум", "Бунёдкор", ОКМК ва Жанубий Корея жамоасида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар