Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади
02 дек 14:02
Янгиликлар
Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади
"Қизилқум" ҳимоячиси Дилшод Комилов фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттиради.
Вазиятга Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ойдинлик киритди.
"Дилшод Комилов "Нефтчи" шорт-листида бўлган ва клуб унга қизиққан, бироқ футболчи Тимур Кападзе туфайли "Навбаҳор"ни танлагани айтилмоқда. Бундан ташқари, "Сўғдиёна" ҳам Комиловни ўз сафида кўришни хоҳлаган.
Кападзе Комиловни "Локомотив" ёшлар жамоасидан бери яхши билади", – дейилади хабарда.
26 ёшли футболчи якунланган мавсум навоийликлар таркибида 22 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар
Аммо, жуда сифатли ва ақлли узатмалари бор. Ўзи қилмишидан тўғри хулоса чиқарган бўлса яна МТЖга қайтиб, узоқ йиллар мухлисларни хурсанд қилиш имконияти туғилади.
Шу болани аслида "Пахтакор"га олиш керак эди-да.