UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  3 00:39ЕЧЛ. Дастлаб баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  45 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  2 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  16 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  25 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена де Коринтианс” (Сан Паулу) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни бошлаймиз.
“Арена де Коринтианс” 2012 йил Жаҳонда тенгсиз бўлган клубнинг стадиони. Бу ерда 12 июнь куни мундиалнинг очилиш ўйини бўлиб ўтади. Унда Бразилия ва Хорватия терма жамоалари тўқнаш келишади.

Дастлаб Жаҳон чемпионати ўйинлари Сан-Паулудаги “Морумби” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ ФИФА 2011 йил октябрь ойида “Коринтианс” стадионини тасдиқлади.

“Арена де Коринтианс” номи ЖЧ вақтида ўзгариши мумкин. Сабаби клуб бу номни мундиал вақтида 220 миллион еврога сотиши мумкин.



Тўлиқ номи: "Arena Corinthians"
Қурилиш бошланган: 2011 йил 30 май
Очилиш маросими: 2014 10 май
Стадион эгаси: "Коринтианс" клуби
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: http://www.corinthians.com.br/arena/



Стадион ҳақидаги қизиқарли фактлар
 
Стадионнинг ўз бағрига 48234 нафар томошабинни қабул қилади. Лекин Жаҳон чемпионати олдидан қўшимча 20 минг ўтирадиган жой тайёрланади. ФИФА қонунларига кўра мундиалнинг очилиш ўйини 65 минг томошабиндан кам стдаионда ўтмаслиги керак;
 
Стадионнинг умумий майдони 198 000 кв.м, у 3274 та устун, 11682 плитадан ташкил топган. Томнинг умумий майдони 32 000 кв.м;
 
ФИФА бу стадионни – "Арена де Сан-Паулу" деб атайди. Бу “Коринтианс” мухлисларига ёқмаслиги аниқ, сабаби Сан-Паулу бу фақат шаҳар ва штат эмас, клубнинг энг азалий рақибларидан бири ҳам;
 
Жаҳон чемпионатидан сўнг стадиондаги қурилиш ишлари давом эттирилади. “Арена де Коринтианс”нинг якуний кўриниши 2015 йилда намоён бўлади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
12 июнь

Бразилия – Хорватия

19 июнь
Уругвай – Англия

23 июнь

Голландия – Чили

26 июнь
Жанубий Корея – Бельгия

1 июль
1/8 финал (F1 – E2)

9 июль
Ярим финал
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика