UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Қозоғистонга (2:1) қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан бўлишди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, ғалаба ҳар доим ёқимли. Йигитлар жароҳат олганларнинг йўқлигини билдирмади, чунки биз бир жамоамиз. Тўғри, камчиликларимиз кўп. Ёқимли томони – ўйинчиларнинг руҳияти. Қозоғистон ўз мавқеига эга. Бундай жамоани ютаман деб тушиш, ҳужум ва ҳимояда тўғри қарорлар қабул қилиш ёқимли албатта. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинда майдонга тушмаган футзалчиларга имконият берамиз. Ўртоқлик учрашувлари шунинг учун ҳам керак албатта. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш ва бу йўлда ҳар бир ўйин бизни кучли қилиб боради", – дейди Нодир Элибоев. 

- Ислом Бирдамлик ўйинларига йўл оладиган таркиб аниқми?

- Бу борада бирор нарса дея олмайман. Куни кеча Жиззахда чемпионат ўйинлари бўлди, ачинарлиси, 3 нафар ўйинчи жароҳат олди. Ундан аввалги Андижондаги баҳсларда 2 нафари жароҳат сабаб сафдан чиққан эди. Ҳар сафар янги йигитлар қўшилмоқда. Масалан, Абдулла Солиҳов Ҳусниддин Нишоновнинг ўрнини босишга ҳаракат қилди. Шавкат Ибрагимов дарвозабон Аббос Элмуродовнинг йўқлигини билдирмади. Уларнинг ўрни бор, лекин янги келганлар максимал ҳаракат қилиб йўқлигини билдирмаяпти.

- Жароҳатлар кўпайганининг сабаби нимада?

- Тўғриси, бирор нарса дея олмайман. Аббос Элмуродов "Ҳумо Арена"да ўтган Суперкубокда жароҳат олганди. У узоқ вақтдан бери даволанмоқда. Даврон Чориев масаласини ҳам биласизлар. Яқинда қайтади. Ҳозир тубдан ўзгаришлар кетяпти, олдингидек, 1 ёки 2 та ўйин кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор. Бундай тўқнашувларда жароҳат олиш табиий ҳол. Барча максимал кучини беради, жисмоний толиқиш ортидан жароҳатлар олинади. Ҳечқиси йўқ. Бу ҳам яхшиликка. Янги кадрларни текшириб олишга, ўз устимизда ишлашга имкон.

- Олдинлари 2 тадан ўйин ўтказиларди. Бу сафар Япония билан бир маротаба тўқнаш келдик. Қозоғистон билан бир бор ўйнадик. Бу кимнинг таклифи билан бўлмоқда? 

- Ўтган сафар саралашга тайёргарлик бўлгани учун Япония терма жамоаси ва Ўзбекистон томони битта хулосага келди, 2 та ўйин ортиқчалик қиларди. Жароҳат олишимиз, жисмонан толиқишимиз мумкин. Қозоғистон билан иккинчи ўйинимиз ёпиқ бўлади. 

- Акбар Усмонов ҳақида...

- Акбар Усмонов Жиззахда жароҳат олган. У жангчи, жароҳатини беркитишга, борини беришга ҳаракат қилади. Терма жамоага жалб қилинди. Жароҳати чуқурлашмаслиги учун асрашга қарор қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика