UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Расман: Канселу "Барселона"га қайтди  2 17:50U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливан билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 1:0 (матнли трансляция)  57 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  2 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  7 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  1 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  14 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  5 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0

Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди

Теглар :  ДинамоБунёдкор
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" – "Бунёдкор" 0:3 (ТУГАДИ)

23.06.2025. Самарқанд. "Динамо" стадиони

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Амал Султонов

Комиссар: Феруз Ғаниев

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (Музаффар Олимжонов) 10, 0:1, Темурхўжа Абдухолиқов (Носиржон Абдусаломов) 45, 0:2, Носиржон Абдусаломов (Темурхўжа Абдухолиқов) 46, 0:3

"Динамо": 13. Равшан Ягудин, 18. Олександр Кучеренко (88. Марко Станоевич, 46), 22. Улуғбек Абдуллаев (15. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 46), 17. Салим Мустафаев (2. Санжар Қодирқулов,67), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 25. Ойбек Ўрмонжонов, 7. Франсиско Журани, 10. Анвар Ҳожимирзаев, 9. Миржаҳон Мираҳмадов (23. Беҳруз Облақулов,46), 16. Ричард Фрайдей (11. Хислат Ҳалилов,60), 37. Фирдавс Абдураҳмонов

Захира: 27. Эдем Неманов,   20. Жалолиддин Жумабоев,  14. Баҳодир Насимов, 5. Дуглас Майкон

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 15. Марко Бугарин, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов ( 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 77), 77. Музаффар Олимжонов (8. Мартин Шролер,67), 6. Бобурбек Йўлдошев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 21. Носиржон Абдусаломов, 9. Имеда Ашортиа (30. Сардор Абдунабиев, 67) 11. Темурхўжа Абдухолиқов (19. Фарруҳжон Қодиров,78), 57. Амир Тўрақулов (66. Азизбек Тўлқинбеков, 60)

Захира: 13. Ҳамидулло Абдунабиев,  74. Луис Качорри, 10. Расул Йўлдошев, 22. Азизбек Амонов, 

Огоҳлантириш: Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо") 45+3, Беҳрузбек Облақулов ("Динамо") 71

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБА. Ойбек Ўрмонжонов дарвозани нишонга олиб кўрди. Зарба ноаниқ.

82. ЗАРБА. Анвар Ҳожимирзаевнинг зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Фарруҳ Қодиров, Нажмиддин Нормуродов ўрнига Наримонжон Аҳмаджонов тушди.

73. Бугунги учрашувни 13 325 нафар стадиондан томоша қилмоқда. 

67. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Имеда Ашортиа ўрнига Сардор Абдунабиев, Музаффар Олимжонов ўрнига Мартин Шролер тушди

67. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Салим Мустафаев ўрнига Санжар Қодирқулов тушди.

65. ЗАРБА. Ҳалиловнинг узатмасидан сўнг Ҳожимирзаев зарба йўллади. Ноаниқ. 

60. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Ричард Фрайдей ўрнига Ҳислат Ҳалилов тушди.

60. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Амир Тўрақулов ўрнига Азизбек Тўлқинбеков тушди.

46. ГОЛ. "Бунёдкор" иккинчи бўлимни тезкор гол билан бошлади. Носиржон Абдусаломов ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Олександар Кучеренко ўрнига Марко Станоевич, Улуғбек Абдуллаев ўрнига Мақсудхўжа Аълохўжаев, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Беҳрузбек Облоқулов майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

45+4. Биринчи бўлим тугади. Танаффус

45+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Ойбек Ўрмонжонов

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ. "Бунёдкор" биринчи бўлимнинг сўнггида таблодаги ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Носиржон Абдусаломов Темурхўжа Абдухолиқовни қулай вазиятга чиқарди, тажрибали ҳужумчи эса ҳимоячи таъқибидан қочиб дарвозани бу сафар ишғол қилди.

42. ХАВФЛИ. "Динамо"дан навбатдаги кескин вазият. Ойбек Ўрмонжонов бу вазиятда фаол ҳаракат қилди.

39. Мезбонлардан яна бир ҳужум. Якун самарасиз.

37. Пенальти йўқ. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди.

35. Фрайдей яна жарима майдончаси ичида йиқитилди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий пенальти!

33. ЗАРБА. "Бунёдкор"дан яна бир хавфли вазият. Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

30. Ўйин назорати Абрамов шогирдлари томонида, лекин хавфли вазиятлар содир этиш борасида Зейтуллаев жамоаси устунроқ.

27. ЗАРБА. "Бунёдкор" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Ягудин бу вазиятда жамоасининг жонига оро кирди.

26. ЗАРБА. Феррейранинг зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.

21. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг вазият самарасиз якунланди.

19. "Динамо" футболчиси Фрайдей жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти йўқ, ўйин давом этади. Бурчак зарбаси тепилади.

15. Самарқандда очиқ ва чиройли футбол кўрмоқдамиз.

14. ЗАРБА. "Бунёдкор"дан навбатдаги кескин юриш. Носиржон Абдусаломовнинг зарбасини Ягудин қайтарди. 

10. ГОЛ. "Динамо" ҳужум қилди, лекин "Бунёдкор" ўзининг илк хавфли вазиятини гол билан якунлади. Тўрақулов бошлаб берган ҳужумни Музаффар Олимжонов давом эттирди ва тўпни жарима майдончаси ичига узатди. У ерда Темурхўжа Абдухолиқов вазиятдан фойдаланди.

5. Мезбонлардан хавфли ҳужум. Ҳожимирзаевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади. "Бунёдкор" ҳимоячилари ҳам рақибига тўсқинлик қила олди.

4. Самарқандлик мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишган. 

1.  "Динамо" илк дақиқалардан ҳужумкор футболини рақибига ўтказмоқда. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Ўйин 20:00да старт олади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика