UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  29 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  105 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  8 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  4 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  28 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин Янгиликлар

БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин

Шунингдек, келиб чиқиши Бразилияга бориб тақаладиган бир нечта ўйинчиларнинг терма жамоадаги иккинчи ва учинчи учрашувида майдонга тушиш эҳтимоли мавжуд.

5 июнь куни жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. 

Мезбонларнинг руминиялик янги бош мураббийи Космин Олариу бўлажак беллашувларга бир қатор футболчиларга илк маротаба миллий терма жамоа либосини кийиш имкониятини бериши мумкин.

Олариу рўйхатидан ўрин олган тўрт нафар футболчи ҳали дебютини ўтказмаган. Эҳтимол, Ўзбекистонга қарши ўйинда улар дебютини амалга оширлари мумкин. Келинг, улар билан танишамиз.

Ҳамад ал-Мақбалий (дарвозабон)

21 ёшли дарвозабон "Шабаб Ал Аҳли" клуби шарафини ҳимоя қилади. БАА Про лигасида 23 ўйинда майдонга тушиб, 18 маротаба дарвозасидан тўп олиб чиқди, 10 та ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ўтган йил терма жамоага Араб кубоги турнири учун чақирув олган, бироқ ҳалигача имкон берилмаган.

Саша Ивкович (ҳимоячи)

"Ал Ваҳда"нинг 32 ёшли мудофаа вакили Хорватияда таваллуд топган, аммо ёшлар тоифасида Сербия шарафини ҳимоя қилган. 2025 йил 21 февралда ФИФА Ивковичнинг Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш тўғрисидаги сўровини маъқуллади.

Алаэддин Зуҳир (ҳимоячи)

"Ал Ваҳда"нинг 25 ёшли орқа чизиқ вакилининг келиб чиқиши Африка қитъасидаги Тунис мамлакатига бориб тақалади. Айнан Туниснинг "Монастир" клубидан араб мамлакатига йўл олган Зуҳир кейинчалик БАА фуқаролигини олди.

Жуниор Ндиае (ҳужумчи)

Ндиае Бирлашган Араб Амирликларида туғилган, бироқ унинг болалиги Францияда ўтган ва у Европа мамлакатининг ўсмирлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ндиае халқаро миқёсда Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Сенегал ва Камерун таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга эди, бироқ у Осиёни танлади. Ндиае ўтган йили Қатар ва Эронга қарши ўйинларга илк маротаба чақирув олди, бироқ майдонга тушиш бахтига муяссар бўлмади.

Бонус: Луанзино (ярим ҳимоячи)

"Шаржа" ярим ҳимоячиси дебютини Шимолий Кореяга қарши баҳсда ўтказди. Аммо шу ўйин келиб чиқиши бразилиялик бўлган футболчи учун ягона ҳисобланади.

Шунингдек, келиб чиқиши Бразилияга бориб тақаладиган Лукас Пимента (ҳимоячи), Кайо Лукас (ҳужумчи) БАА либосида иккитадан учрашувда майдонга тушган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика