UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди Янгиликлар

Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин 39 ёшли Лука Модрич "Реал"дан кетади.

"Реал"нинг ҳурматли мухлислари, ўша вақт келди. Бу лаҳзани мен умуман келмаслигини истагандим, бироқ бу футбол, бунда бошланиш ва унинг тугаши доимо бор. Шанба куни "Сантьяго Бернабеу"даги сўнгги ўйинимни ўтказаман. 

Дунёнинг энг зўр жамоаси либосини кийиш ва катта муваффақиятларга эришиш мақсадида 2012 йилда бу ерга келгандим, бироқ барчаси бу даражада бўлиб кетишини билмагандим. "Реал"да ўйнаш орқали мен футболчи ва шахс сифатида яшашни бошладим. Тарихдаги энг буюк клубнинг бир қисми сифатида ўзимни ҳис қила олдим.

Ушбу клубга, айниқса клуб президенти Флорентино Пересга, мени шуғуллантирган мураббийлар, футболчилар ва барча-барчага чин дилдан миннатдорлик билдираман. Ўтган йиллар давомида мен жуда кўп ажойиб ҳиссиётлар, иложи йўқ деб айтилган ремонтадалар, финаллар, нишонлашлар ва "Бернабеу"да сеҳрли кечаларни бошимдан ўтказдим. Биз барча совринларни ютдик. Жуда-жуда хурсандман.

Совринлардан ташқари мен "Реал" мухлисларига чин юракдан боғланиб қолганимни ҳис қилдим. Тўғриси, бу боғлиқликни Сиз мухлисларга қандай етказишни ҳам билмайман. Стадиондаги овацияни, ажойиб хатти-ҳаракатларни умуман унутиб бўлмайди. Катта ҳиссиётлар билан бу ерни тарк этяпман.  Гарчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бу клубни тарк этсам-да, "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан", - деб ёзади Модрич.

"Қаймоқранглилар" таркибида Модрич барча турнирларда 590 ўйинда қатнашиб, 43 гол ва 95 ассист қайд этди. "Реал" Модрич билан биргаликда 6 марта ЕЧЛ бош соврини, 4 марта мамлакат чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги ва 5 марта Испания Суперкубогига эга чиқди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика