UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Sofascore. Кечаги учрашув учун "Пахтакор" футболчилари неча баҳо олишди?  1 07:27Бугун "Насаф" ОЧЛ 2 мусобақадаги юришини бошлайди  13 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Милан"ни енгди, "Реал"да қийин ғалаба, Кейн "Бавария" таркибида покер қайд этди  12 02:01"Манчестер Юнайтед" Лига кубогида "Барнсли"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 01:25Жароҳатидан деярли тузалган "Барселона" футболчиси яна сафдан чиқди  1 00:55Милош Милоевич: "Пахтакор"нинг натижалари тезроқ яхшиланишига тилакдошман. Бугун томошабоп футбол намойиш этолмадик"  5 00:45Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди”  4 00:40Элит Чемпионлар Лигаси. "Пахтакор" - "Ал Васл" 0:1  4 00:33Диёр Холматов: “Вазиятни тўғрилаш учун олдинда етарлича имкониятимиз бор”  11 00:32"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев “Қувайт СК”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди (тўлиқ матбуот анжумани)  3 00:21Абдулла Абдуллаев: “Рақиб зич ҳимоялангани вазиятларимиз кам бўлишига хизмат қилди”  4 00:00ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" лига босқичининг биринчи турида ғалаба қозонишди  7 23:34Максим Шацких: "Биз ҳам чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймиз, аммо мўъжизалар рўй бермайди. "Ал-Васл" маҳорат жиҳатидан устунроқ эканлиги сезилди"  26 23:20Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда "Ал Райян"ни мағлубиятга учратди  2 23:03Хосе Венансио Лопес: "Коста-Рикага қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати финалига тенг"  11

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган сўнгги учрашув якунланди.

Бунёдкор

Ўзбекистон Кубоги. 5-тур

15/08/2024, 19:30

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Шаҳзод Азмиддинов - 101'

45'
90'
120'
39'  Андрия Филипович
45'  Амир Тўрақулов
60'  Миржаҳон Мираҳмадов (Луис Качорри)
60'  Итсуки Урата (Аҳмадилло Муқумжонов)
60'  Луис Качорри
70'  Фране Чирьяк (Шаҳбоз Жўрабеков)
70'  Андрия Филипович (Музаффар Олимжонов)
79'  Амир Тўрақулов (Расул Йўлдошев)
98'  Аҳмадилло Муқумжонов
104'  Расул Йўлдошев
106'  Усмонали Исмоналиев (Темурхўжа Абдухолиқов)
112'  Темурхўжа Абдухолиқов
18'  Абдурауф Бўриев
21'  Иброҳим Ибрагимов (Диёр Холматов)
52'  Умар Адҳамзода
72'  Достонбек Ҳамдамов (Улуғбек Ҳошимов)
72'  Дониёр Абдуманнопов (Отабек Жўрақўзиев)
96'  Драган Черан (Кими Мерк)
101'  Шаҳзод Азмиддинов
106'  Умар Адҳамзода (Муҳаммадрасул Абдумажидов)
106'  Сардор Собирхўжаев (Беҳруз Асқаров)
120'  Кими Мерк

Ўзбекистон кубоги
1/4 финал
15.08.2024, 19:30
"Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:1
"Бунёдкор" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам
: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Зохир Акрамхонов

Гол: 0:1 — 101, Шаҳзод Азмиддинов (пенальти).

"Бунёдкор" — 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдашов, 8.Фране Чиряк (7.Шаҳбоз Жўрабеков, 70), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (74.Луис Качорри, 60), 22.Усмонали Исмоналиев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 106), 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата (65.Аҳмадулло Муқумжонов, 60), 41.Андрия Филипович (77.Музаффар Олимжонов, 70), 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошев, 79), 66.Азизбек Тўлқунбеков.
Захира: 1.Марин Любич, 17.Оллаберган Каримов, 93.Александр Зевадинов.

"Пахтакор" — 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 21), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 96), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 72), 22.Умар Адҳамзода (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 106), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (2.Беҳрузбек Асқаров, 106), 33.Дониёр Абдуманнопов (30.Отабек Жўрақўзиев, 72).
Захира: 35.Павел Павлюченко, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантиришлар: Абдурауф Бўриев (18), Андрия Филипович (39), Амир Тўрақулов (45+3), Умар Адҳамзода (52), Луис Качорри (60), Аҳмадулло Муқумжонов (98), Расул Йўлдошев (104), Темурхўжа Абдухолиқов (112), Кими Мерк (120).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Пахтакор" Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди.

120. Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

116. Мерк рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Қолаверса, "Пахтакор" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан. 

112. Абдухолиқов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. У жамоадошини рақиб футболчилари жарима майдонида йиқитганини шикоя қилди.

109. Мерк рақиб жарима майдонига кириб бориб, шеригига пас берди, аммо рақиб ҳимоячилар  вазиятни уқиб олишиб, ҳужумни бартараф этди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди. Икки жамоада ўзгаришлар содир бўлди.

Тайм якунланди.

105. Учинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

104. Йўлдошев огоҳлантирилди.

101. ГОЛ! Азмиддинов пенальтини аниқ амалга ошириб, "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

99. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Йўлдошев ўз жарима майдонида қўл билан ўйнади деб топилди.

98. Муқимжонов огоҳлантирилди.

96. "Пахтакор" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

92. Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилди, у рақиб ҳужумини қайтаришда зарбага дуч келди.

91. Учинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Навбат қўшимча бўлимларга.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Жўрақўзиевни шериги қулай вазиятга олиб чиқишга ҳаракат қилди, аммо "Пахтакор" вингери тўпга улгурмади.

83. "Бунёдкор"нинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат сабабли охирига етмай қолди.

79. "Бунёдкор"да сўнгги ўзгариш рўй берди.

78. Качорри товони билан гол уришга уриниб кўрди, аммо муваффақиятсиз якунланди.

76. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг кучли зарбасини Абдунабиев қайтарди. Меҳмонлар навбатдаги ҳужумда яна бир хавфли зарба йўллади, Жўрақўзиевнинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

74. Хавфли вазият! Собирхўжаевнинг хавфли зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтариб қолди.

72. "Пахтакор"да ҳам икки ўзгариш амалга оширилди.

70. "Бунёдкор" яна икки ўзгаришга қўл урди.

69. Холматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Абдунабиев эгаллаб олди.

68. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди. Холматовнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари баратараф этишди.

65. Ҳамдамовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

60. "Бунёдкор" икки ўзгаришга қўл урди. Качорри ҳакам рухсатисиз майдонга тушиб кетгани учун огоҳлантирилди.

59. Ҳужум қилиш навбати меғмонларга келди, бироқ жарима майдонига узатилган тўп Абдунабиевнинг қўлларига келиб тушди.

56. Хавфли вазият! "Бунёдкор"да яхши ҳужум юзага келганди, аммо Филиповичнинг рақиб жарима майдонига узатган тўпга Мираҳмадов ета олмади.

52. Адҳамзода рақиб футболчисига нисбатан кескин ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

51. Майдон марказида Холматовга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Собирхўжаев жуда яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

45+3. Амир Тўрақулов рақиб футболчисини ҳужум қилаётган чоғи ушлаб тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

45+2. Дастлаб Холматов, кейинроқ Абдуманнопов "Бунёдкор" дарвозаси томон ноаниқ зарба йўллади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб беришди.

45. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчиси бурчакдан жарима майдонига, оёқлари остига узатилган тўпга зарба йўллай олмади.

39. Абдуллаев "Бунёдкор" футболчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида тиббий ёрдам олишга эҳтиёж сезди. Филипович эса огоҳлантирилди.

36. Хавфли вазият! Абдуманноповнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

32. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг зарбаси анча хавфли кўриниш олди, унинг уриниша рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

27. Футболчилар чанқоқларини қондиришмоқда.

24. Холматовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

21. "Пахтакор"да ўзгариш: Ибрагимов ўринга Холматов майдонга туширилди.

21. Хавфли вазият! "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум ташкил этди, Уратанинг якуний зарбасига аниқлик етишмади.

19. Хавфли вазият! Чиряк "Пахтакор" жарима майдонидан зарба йўллади, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади.

18. Бўриев Филиповичга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

14. Ибрагимовнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

11. Хавфли вазият! Черан 1 метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Сербиялик ҳужумчи Ҳамдамов узатган тўпга оёғини қўя олмади.

10. Адҳамзода чап қанотдан узатма амалга оширди, бироқ Абдунабиев тўпга пешвоз чиқди.

8. Хавфли вазият! Мираҳмадов рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, бироқ Абдуллаев унинг зарбе беришига тўсқинлик қилди.

7. Мезбонларда яна бир стандарт юзага келди, бироқ "Бунёдкор" футболчилари ҳужумда қоидабузарлик содир этишди.

3. Чап қанотдан олдинга бораётган Урата Ҳамралиев томонидан қўполлик эвазига тўхтатилгани сабабли "Пахтакор" дарвозаси томон жарима зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олмади. 

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Пахтакор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+6   
15 авг 22:27:14
Azamat Turgunov
Po'latjon Mullaboyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хеч кимга хусуматим йўғууу. Лекин пенальти қайта тепилиши керак эди. Тўп тепилмасдан аввал Д.Холматов кириб олди жарима майдончасига.
Kechirasizu sal kirib ketganiga penalti qayta tepilurganda ishonin xar bitta chempianatti 65-70% penalti qayta tepilardi
+6   
15 авг 22:07:40
Бектошев
Islombek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor ularni uzi tarbiyalaganmi barini
Энг кулгулиси 1.5 йил Пахтакор хатто қайдномага хам кирибмай қўйган Суюнов ни олиб келиб ўтирибтию
+5   
15 авг 20:22:54
Лацио Пахтакор
Черан + Собирҳўжаев!!! Чичишда давом этяпмиз.
+5   
15 авг 20:19:51
Dilmurod Umarov
Paxtakor jamoasiga omad,g'alaba qozonish nasib etsin
+4   
15 авг 22:24:09
Кодиржон Жалилов
5 сентябряргача бунедкор стадиони ахволи яхшиланармикан майдан вообще абгор холатга келиб кобти
+4   
15 авг 22:17:26
Odiljon Rasulov
Бектошев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Черанга бита чиройли тўн кийдириб секин Навбахор га берворса хам бўларкан
Пахтакорга куп ковун туширгани керак Хали Черан
+3   
15 авг 21:08:30
Umirqulov
Maydon batamom rasvo o'zbekistondagi eng ishongan stadion ahvoli. O'yin shunchalik rasvoki paxtakor elit ligada vatan Shani uchun o'ynaydi desa havotr bosyapdi meni. Futbol yurib emas yugurib o'ynaladi. Cheran naxxuy kerak shatskixham hozirgi holatida undan tezkorroq bulsa kerak
+2   
15 авг 23:19:10
Azamat Turgunov
Po'latjon Mullaboyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри. Камида 2 метр ўтиб кетган. Асосий ўйин. Қўшимча вақт бўлса. Ярим финал йўлланмаси турибди ўртада. Бошқа пайтдан кўра эътиборли бўлиши керак.
Manimcha 2 metrmasidi. Balki adashgandurman lekin bunaqa xolat etkanimde juda kop
+2   
15 авг 22:22:19
ПСЖ
Chimmi xolatiga xue eee xayron qoldim) Milliy terma jamoa oynidigon stadiongayam oxwamidi. Yawasin yangi ozbekiston!
+2   
15 авг 21:36:32
Уз.
Бектошев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Черанга бита чиройли тўн кийдириб секин Навбахор га берворса хам бўларкан
Навбахорам кутига тепиб дублёрга берворади
+2   
15 авг 21:11:17
Бектошев
Черанга бита чиройли тўн кийдириб секин Навбахор га берворса хам бўларкан
+2   
15 авг 21:02:42
Timur Nazarov
Лутфуллин,серазитдинов,нажафалиев,олег дачев...
Томир отиб кетибдию харомпазлар
+1   
16 авг 11:12:39
Алишер Абдушохидов
Қандай қилиб ўйин пахтакорда бўлади чорак финални сафардан ўтказганлар ярим финални уйида дейилганди нима асосида пахтакорга камига пахтакор стадиони ремонт бўлса стадиони йўқ агар навбахор стадиони ремонт бўлганда эди баҳона тайёр ПФЛ катталарига ҳа майли худо холаса навбахор:Андижон финалда Истиқлолда ўйнаб кубокни водийда қолдирарканде ким ютсаям олга водий
+1   
16 авг 05:53:10
Кодиржон Жалилов
Пахтакор навбахор кубок ярим финали кайси стадионда буларкин хар калай кхдр бн уйиндан олдин бунедкорда уйнатмаса керак жар е бошка кичикрок стадионда булмаса керак намангандан мухлислар армиями келади бу аник бу шахсий фикрим окмк стидионида уйнаса яхши буларди тори стгими унча каттамасу 12 минг мухлис сигими шуям нормални булса керак
+1   
15 авг 23:21:42
Xusan Qobilov
Хоп хулоса килсак 1- дан хаво харорати иссик ва стадион уста Дим на вас олиш уста кийин 2- дан уйинчилар ковушмаган 3- дан майдон холати 4-дан икта каманда тактика йук биттаси химояда биттаси кандай клиб химояни йориб утишни билмиди 5- дан яккол хужумчи йук иккаласидаям 6- дан бундай завода бундай стадиона уйинчилардан рахмим келиб кетти катта азоб
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика