UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  0 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  28 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда

Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

Кеча расман Сергей Лушчанни бош мураббий сифатида таништирган "Навбаҳор" трансфер ойнасида тезликни оширмоқда. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, наманганликлар "Олимпик"нинг икки нафар ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Булар: Саидазамат Мирсаидов (ўнг қанот ҳимоячиси) ва Шаҳзод Тоиров (марказий ҳимоячи).

"Лочинлар" Мирсаидовни қишда ҳам таркибга қўшиб олмоқчи бўлган, ҳатто у жамоанинг Туркиядаги йиғинига ҳам борган эди. Аммо, кейинроқ "Олимпик"нинг барча ўйинчилари ортга қайтарилган ва ушбу трансфер амалга ошмай қолганди. Энди томонлар ўзаро келишувга эришишган ва катта эҳтимол Саидазамат 2-давра олдидан "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилади.

Тоиров масаласи эса ҳали тўла ҳал қилинмаган, "Олимпик"дагилар асосий таркибнинг кўпгина вакиллари жамоани тарк этаётгани сабаб яна бир муҳим футболчини қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.


Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Мирсаидов жорий мавсум Суперлигада 13та ўйин ўтказди ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 22 ёшли Тоиров эса Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 10та ўйинда майдонга тушди ҳамда битта гол урди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика