UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  1 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  64 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади Янгиликлар

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади

Европа чемпионати "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Франция — Польша учрашувининг якунланди.

Франция — Польша 1:1

Голлар: 1:0 – 56, пенальти Мбаппе, 1:1 – 79, пенальти Левандовски.

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 61), Рабьо (Камавинга, 61), Тчуамени (Фофана, 81), Дембеле (Коло-Муани, 86), Барколя (Жиру, 61), Мбаппе.

Польша – Скорупски, Давидович, Беднарек, Кивер, Залевски (Скурась, 68), Зелиньски, Шиманьски (Свидерски, 68), Модер, Франковски, Урбаньски, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Залевски (24), Рабьо (43), Давидович (89), Свидерски (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Польшаликларнинг бурчак тўпи зарба билан якунланди. Меньян ўз ўрнида. 

79. ГОЛ! Левандовски яна чап тарафга зарба йўллада, Меньян яна шу тарафга ташланди, бироқ бу сафар қайтара олмади.


77. Меньян!!! Левандовскининг 11 метрдан йўллаган зарбасини французлар посбони қайтарди, бироқ ҳакам унинг дарвозаси чизиғидан иккала оёғи билан чиқиб кетганини маълум қилиб, қайта зарба белгилади.

76. Пенальти! Упамекано ўз жарима майдонида қўполлик ишлатгани учун Франция дарвозасига пенальти белгиланди.

74. Польшалик футболчи рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади. Аммо ВАР монитор қаршисига ҳакамни чорлади.

70. Тео чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кириб, узатма амалга оширди, аммо шериклари тўпга етиб кела олмади.

61. Францияда биратўла уч ўзгариш содир бўлди.

56. ГОЛ! Мбаппе пенальтидан Европа чемпионатидаги дастлабки голини урди!


55. Пенальти! Дембеле рақиб жарима майдони ичида йиқитилди.

53. Эрнандес ҳужумда қўполлик ишлатди.

49. Скорупски! Мбаппенинг айланма зарбасини польшалик посбон қайтарди.

48. Кантенинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

47. Мбаппенинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Французларда кетма-кет иккита хавфли вазият юзага келди. Дастлаб Тео, сўнгра Мбаппенинг зарбаларидан кейин Скорупский вазият қаҳрамонига айланди.

43. Рабьо рақиб футболчиси нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

39. Тчуамени жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Рекошет Польша жонига оро кирди.

34. Польшадан яна бир хавфли вазият! Зелиньскийнинг узатмасидан сўнг Левандовски бош билан зарба йўллади, тўп Салибага тегиб, майдонни тарк этди.

28. Футболчилар чанқоқларини босиб олишди.

26. Дембеленинг яна бир муваффақиятсиз бурчак узатбаси - бу сафар тўп тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

24. Залевски икки қўли билан Мбаппенинг футболкасини ушлаб олди ва унинг қарши ҳужумга қочиб кетишига тўсқинлик қилди — сариқ карточка.

15. Польшадан хавфли бурчак зарбаси! Урбаньскининг узатмасидан сўнг яна Меньян катта саҳнага чиқди.

6. Зелинскийдан хавфли зарба! Меньян ўз ўрнида.

4. Французлар дастлабки дақиқаларданоқ назоратни қўлга олишди.

1. Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика