UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  0 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  13 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  5 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман" Янгиликлар

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"

Енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари рекордчиси Усэйн Болт 100 метр масофага югуришда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдиришини айтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйин давомида 100 метр масофани 10,90 сонияда босиб ўтгани интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Парижликлар етакчиси ушбу масофада жаҳон рекорди соҳиби Усэйн Болтдан 1,4 сония (ямайкалик спринтер 9,58 сонияда ушбу масофани босиб ўтган) ортда қолганди.

Болт эса Мбаппенинг ушбу натижасини таҳсинга сазовор деб атади: “Бундай натижага эришиш қийин. Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин. Аммо у ўзига хос истеъдодга эга. Мбаппе жуда тез. Тўп билан ҳам шу зайлда ҳаракатлана олади”.

37 ёшли спринтер "100 метр масофадан иборат пойгада ҳозир ҳам уни ортда қолдира оласизми?" деган саволга "Ҳа, мен уни мағлуб эта оламан", дея жавоб қайтарган.

Франция Олимпия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри Мбаппени Париж Олимпия ўйинларида иштирок этишини хоҳлаётганини айтганди. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика