UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  139 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  8 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди Янгиликлар

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди

Бу ҳақда ЎзПФЛ маълум қилди.

2023 йилнинг 11 апрель санасида Лига Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси президенти номига хат йўллаган бўлиб, унда 2024 йилги мавсумда вилоят Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди. 

Шунга қарамай, 2023 йилнинг 14 декабрь куни Лига мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлиб, "Динамо" стадионини яна бир бор ўрганиб чиқди. Ўрганишлар хулосаси эса мавжуд шароит Суперлига учрашувларини ўтказишга тўсқинлик қилишини яна бир бор тасдиқлади. 

"Динамо" стадионига 2012 йилда Sportmaster майсаси экилган. 5 баллик тизимда майса сифати 3,5, майдонни парваришлаш даражаси 2, майсанинг чидамлилиги 1 баллга лойиқ кўрилган. Майса бутун майдоннинг 90 фоизигача қисмини эгаллаган ва унинг 30 фоиз қисми асосий рангдан фарқ қилади. Илдиз узунлиги 7 см. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси бор-йўғи 10 фоизни ташкил қилади. Бу эса майдон дренаж тизимини тўлиқ янгилашни тақозо этади. Майдонда ёввойи майсалар ҳамда зараркунандалар мавжуд. Тупроқ мустаҳкамлиги умумий 10 баллдан 1 балга лойиқ кўрилган. 

Шунингдек, "Динамо" стадионида майдонни парвариш қилиш учун мўлжалланган энг зарур техникалардан бирортаси мавжуд эмас. Бу эса кейинчалик ҳам катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. "Динамо" майдони тўлиқ янгилангач, мазкур майдонни узоқ йиллар бир маромда асраш учун зарур техникани харид қилиш лозим бўлади. 

Динамо 10 январь санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика