UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  2 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  2 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  2 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  12 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  4 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  9

АПЛ. Моуриньо "Ливерпул"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. Моуриньо "Ливерпул"ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Челси" учрашувининг матнли трансляцияси шу ерда олиб борилди.
Ливерпуль – Челси  0:2
27 апреля, 18.05, «Энфилд»
Голлар:
0:1 – 45 Д.Ба. 0:2 – 90 Виллиан.
Ливерпуль –
Миньоле, Джонсон, Шкртел, М. Сако, Фланаган, Лукас (Старридж, 58), Аллен, Стерлинг, Джеррард, Коутиньо, Суарес.
Челси –
Шварцер, Аспиликуэта, Иванович, Калас, Э. Коул, Оби Микел, Матич, Шюррле (Кэйхилл, 77), Лэмпард, Салоҳ (Виллиан, 60), Д.Ба.
Огоҳлантиришлар:
Салоҳ (21), Лэмпард (43).


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Ливерпуль" ўз уйида "Челси"га мағлуб бўлди.

90+3. Торрес ва Виллиан дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетишди. Торрес тўпни Виллианга оширди ва гол - 0:2.

90+3. ГОООООООООООООООООООЛ. ВИЛЛИАН! 0:2

90+3. Огоҳлантириш. "Челси".
Эшли Коул ва Фернандо Торрес

90+1. Суареснинг кучли зарбасидан сўнг Шварцер қаҳрамонлик кўрсатди!!!

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

88. 
44726 томошабин бугун ўйинни стадиондан кузатмоқда... Ушбу мухлислар орасида Далглиш, Каррагер каби собиқ футбол юлдузлари ҳам бор.

86.
Жеррарднинг нечанчидир зарбаси, ноаниқ.

84. Ўзгариш. "Челси".
Демба Ба ўрнига Торрес

83.
Демба Ба ҳужумга ўтишни истамади шекилли. Олдинга ўтишни ўрнига тўпни шерикларига оширди.

82. Стерлинг! Шварцер!! Тезкор ҳужумни дарвозабон қайтарди. Мезбонлар бурчак тўпини тепишади, кетма кет икки марта, ноаниқ

81. Ўзгариш. "Ливерпуль".
Флэнаган ўрнига Яго Аспас тушди, ҳимоячи ўрнига ҳужумчи...

80.
Стадион мухлислари ҳар бир зарба, ҳар бир пасга ўзгача реакция кўрсатишмоқда...

79.
Суареснинг пасидан сўнг Жеррард боши билан дарвозага йўллади, Шварцер ўз ўрнида.

77. Ўзгариш. "Челси".
Шюррле ўрнига Кэхилл майдонга тушди

74.
Шюррле майдонда ётибди. Майдонга чиройли бир аёл югуриб чиқди... бу "Челси"нинг машҳур шифокори Эва бирнимаева... хуллас чалғиб кетдик. Ўйин давом этади.

74.
Жеррард ва Шварцер дуэллари давом этади. Бу сафар ҳам дарвозабон ғолиб чиқди.

71. "Ливерпуль" деярли бутун таркиб билан ҳужумда... кўк кийимдагилар тўпни исталган томонга тепиб юборишмоқда

70.
Матич жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, ўта ноаниқ.

69.
Коутиньо Шюррлега нисбатан қўпол ўйнади. Амалга оширилган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

68.
Яна бир зарба, бу сафар Жеррард. Шварцер яна ўзини кўрсатди.

66.
Алленнинг ерлатиб берилган кучли зарбадан сўнг австралиялик посбон тўпни ушлаб қолди.

64.
"Челси"нинг қарши ҳужуми, Иванович тўпни Виллианга оширди, бразилиялик футболчи рақиб жарима майдони ёнида Бага тўпни етказиб берди. Дембанинг зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўлишди.

63. Хавфли вазият! Шюррленинг чап оёқда йўллаган бурама зарбасидан сўнг тўпни Миньоле қайтаришга эришди!

62.
Жеррарднинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, Коутиньонинг зарбаси ноаниқ кетди.

60. Ўзгариш. "Челси".
Салоҳ ўрнига Виллиан тушди

59. Бурчак тўпи наф келтирмади, аммо қайтган тўпни Аллен дарвозага йўллади, аниқ чиққан зарбани Шварцер қайтарди!

58. Ундан олдин ўзгариш бўлди, Лукас Лейва ўрнига Даниэль Старридж тушди, ва-банк

58.
"Ливерпуль" тинмай ҳужумда, бурчак тўпини Коутиньо амалга оширади.

56.
Жеррард ўзини айбдор деб ҳисоблаб тинмай зарба бермоқда. Бу сафарги нозик ва айёрона зарбасини Шварцер эгаллаб олди.

55.
Аспиликуэта тўпни ён чизиқдан ташлашга шошилмаяпти, стадиондаги мухлислар ҳакамга вақт кетаётганини эслатиб қўйишмоқда.

52.
Жеррарднинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

49.
Жеррард бурчак тўпини амалга ошириб берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

47.
Суарес тўпни Алленга оширди, Жо ўйиндан ташқари ҳолатда турганди ва тўпга тегмади. Суарес тўпга ета олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланиб кетди.

45+5.
Майдон эгалари бурчак тўпини амалга оширишди, бу натижа бермади ва ҳакам жамоаларни танаффусга чиқариб юборди

45+3. Жеррарднинг қўпол хатосидан сўнг Демба Ба дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни очди - 0:1.

45+3. ГОООООООООООООООООЛ. ДЕМБА БА!

45+2. Меҳмонлар бурчак тўпига эга бўлишди, Каласнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

43. Огоҳлантириш. "Челси".
Лэмпард

41. Хавфли вазият! Суарес 20 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

40.
Коутиньонинг жарима майдонига узатган тўпи (зарбаси) дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

39.
Суареснинг жарима майдони ичига оширган тўпига Коутиньо ета олмади, Шварцер иккинчи уринишда тўпни ушлаб қолди.

38.
Муҳаммад Салоҳнинг кучли зарбасидан сўнг тўп Фланеганнинг қўлига тегди, ҳакам бу вазиятда айнан тўп қўлга текканини маълум қилди. Пенальти йўқ

36. "Челси" яна бурчак тўпини тепди, рақиб жарима майдони ичида бўлган "жанг"да Миньоле ғолиб.

35. Салоҳ жамоаси учун биринчи бурчак тўпини ишлаб берди, ошириб берилган тўп Миньолега насиб қилди.

31. "Челси"нинг ягона номинал ҳужумчиси Демба Ба майдон марказида тўпни кутмоқда, қолган футболчиларнинг барчаси орқада.

30. Иванович ва Суарес тўқнашиб кетишди, соқол қўйган Эшли Коул бош ҳакамга бақириб кетди. Ҳимоячи Суаресга симуляция учун сариқ беришни сўради.

27. Шюррле ва Демба Ба ҳужум қилишга ҳаракат қилишди, учта "қизил" кийимдагилар келиб "тўпни бер буёққа" деб олиб кетишди.

26. Жеррарднинг зарбаси ўхшамади, Суареснинг йўллаган зарбаси Коулга тегиб қайтди.

25. Моуриньо ва Рожерс майдон четида... кулишиб гаплашишмоқда, пичирлашишмоқда. Ҳа, ажойиб ҳолат. Улар устоз ва шогирд ҳисобланишади.

24. "Ливерпул" яна бир бурчак тўпини амалга оширди, узоқ давом этган ҳужум Эшли Коулнинг Суаресга нисбатан қўполлиги билан тугади.

21. Огоҳлантириш. "Челси". Муҳаммад Салоҳ

19.
Коутиньонинг зарбаси ўхшамади ва ноаниқ бўлди, қарши ҳужум. Энди Демба Банинг зарбасини Шкртел дарвозага етиб бормаслигини таъминлади.

17. "Челси"нинг кам сонли ҳужумидан бири зарбагача етиб бормади...

15. Жеррарднинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди, кейинги вазиятда Стерлинг жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади.

13. Хавфли вазият! Бурчак тўпидан сўнг Эшли Коул дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди, қайтган тўпни Сако нариги қанотга оширди, Суарес дарвозага параллел тарзда тўп узатди, Саконинг зарбаси юқорига кетди!

11. Суареснинг ажойиб пасидан сўнг Коутиньо тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ!


11.
Майдон эгалари ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда, "Челси" эса қарши ҳужумда ўйнашга уринмоқда..

9.
"Ливерпул" кетма кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар ўз ўрнида.

8. Коутиньо чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. Моуриньо тўртинчи ҳакам билан тортишмоқда... ўз услубида

6. Хавфли вазият! Эшли Коул! Чамаси 25 метрлардан дарвозага кучли зарба берди, тўпни Миньоле қайтарди!


4.
"Ливерпул"нинг ҳужумини қайтарган меҳмонлар вакили Шюррле қарши ҳужумга ўтишга уринди, қоида бузилди.

3.
Демба Ба ҳужумда, ҳимоячилар уни зарарсизлантира олишди.

2. Стерлинг олдинга ўтди, аммо ҳужумда қоидани бузди.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Стадион куйламоқда. Ўша машҳур қўшиқ, ажойиб муҳит! Ғаройиб мухлислар!
- Ўйин соат 18:05да бошланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика