UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  13 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3

Қария Симоненко бизга керакми? Янгиликлар

Қария Симоненко бизга керакми?

Яхши ҳамки "Бунёдкор"ни етакчилар тарк этишди, яхши ҳаммки Рашидов, Тўраев, Собирхўжаевларга йўл очилди.
Энди Сергей Симоненкога чиқиш эшикларини кўрсатсак бўлгани. "Сўғдиёна"да тўп тепган танишим айтган эди.

- Сизлар Рашидовни энди кўриб турибсизлар. У ўринбосарлар сафида шундай ўйнардики, асти қўяверасиз. Афсуски асосий таркибга жуда кеч қўшилди. Унга ишонишмадими ёки бошқа нарсами билмадим. Агар унга камида 1 йил аввал асосий таркибдан жой беришганида, ҳозир унга хориждан жамоа излаётган бўлар эдилар.

Бу гапни эшитганимга 1 йилдан ошди. Демак, биз бугун кўриб турганимиз Сардор Рашидов бундан 3 йил аввал бугунгидан ҳам зўр ўйнаган. Афсуски доим ҳам ёшларга йўлни очавермаймиз. Баъзан бу ишни мажбуриятдан қиламиз. Бундай пайтда истеъдод эгасининг асосий таркибдан жой олиб кетиш имконияти, ҳуддики ҳаёти давомида бир маротаба бериладиган имкониятга тенг. Бахтимизга С.Рашидов, С.Собирхўжаев, Д.Жўраев ва А.Тўраев каби ёшлар биринчи уринишдаёқ ишончни оқлай билдилар. Собирхўжаевни инобатга олмаса, аслида уларни ёш деб ҳам айта олмаймиз. Аммо бизда нима қилайлик, мураббийлар 24 ёшга кирмагунига қадар футболчисини ёшлар лигасида ўйнатиб юраверади.

Бир кун аввал менга хориж футболини қизиғи йўқ деб айтган гапимга кўпчилик ишонмади. Ҳақиқатдан ҳам мен учун хориж футболи "копейка". Мазза қилиб эл классикони расмга олишим мумкин, ЕЧЛ финалига тушишим мумкин. Ўйин учун эмас, у ердан ўрганадиган нарсаларим кўплиги учун. ТВдан кўриб эса на расмга ола биласан, на бирон нарса ўрганасан. Яхшиси футболчиларимиз кўриб финтларни ўрганишсин.





Кечаги ўйинни оладиган бўлсак, "Бунёдкор"нинг бахтига рақиб бош мураббийи ҳаётидаги энг катта хатоларидан бирига йўл қўйди. Мен Волков Симоненкони олиб ташламаса Нилмар яна битта гол уради деб турган пайтим, Набил Маълуал Нилмарни олиб ташлади. Ким билади, балки у Волков томонидан лаққа туширилгандир. Сабаби ўйинда кўринмайдиган, аммо катта ҳажмдаги вазифани бажарадиган Жавлон Иброҳимов ва ўйиндаги, ягона бехато ҳимояланаётган ҳимоячи Саҳоб Жўраев ўрнига ярим ҳимояичиларни туширилишидан кейин, рақиб мураббийи голини инобатга олмаса, "Бунёдкор"га зарар келтираётган Симоненкодан осонликча ўтамиз деб ўйлагандир. Бахтимизга "Ал Жаиш" 70 дақиқаларни ўзидаёқ мағлуб бўлмаслигига ишониб юборганлиги бўлди. Айнан Нилмарнинг ўйинни тарк этиши, Симоненко ва Каримовга бироз дам берди.

  • Хайруллу Каримовни кўп ҳам танқид қилмайман. Асосий таркибда битта фахрий ва кўпни кўрган ўйинчи бўлиши керак, аммо иккинчиси ортиқча, агар у хорижлик бўлса 100 эмас, 200%га ортиқча. Ҳудди шундай япониялик Сато нима қилиб ўринбосарлар лигасида юрганига тушунимаяпман. Одатда "Бунёдкор" легионер танлаш борасида адашмайдиганлар сирасига кира эди, аммо бу йил бундан мустасно бўлди.

Балки Симоненкога тўланаётган маош туфайли бундан кейин ҳам мураббийлар уни асосий таркибга туширарлар. Лекин бундан ким ютади? Бари бир футболчи кейинги йил жамоани тарк этса, ундан кўра захирада ўтираверсин, ўрнига биронта ёшни туширсалар чакки бўлмасди. Бу ёш кейинги йилга пишади.

Биринчи ўйинда ҳам айнан Симоненконинг қўпол хатосидан кейин Нилмар зафар қучган эди. Кеча унга Хайрулла Каримов қарашиб юборди. Бу ерда Акбар Тўраевни айблаганлар бўлди. Бундай вазията дарвозабонга тўп бориши керак эмас. Иккита ҳимоячининг орасидан қандай қилиб тўп дарвоза тўрига бориб тушиши мумкин?





Де Матео дея таъриф берилаётган Волковга раҳмат айтамиз. Бу таркиб Қосимовдан қолганлигини ҳам унутмаслигмиз лозим. Бу ўйин "Бунёдкор"дан кўра ўзбек футболи учун муҳимроқ эди. Агар "Бунёдкор" гуруҳдан чиқа олмаганида коэффициентларимиз тушиб кетар ва 3/4 ўринлар учун биз билан талашаётган БАА ҳамда Қатар анча яқилашиб олар эдилар. Кейинги босқичда эса биз бешинчи поғонага тушиб кетар эдик. Натижада 2015 йилги мавсумда 1+2 кўринишдаги жойга эга бўлар эдик. Ҳозир эса 2+2га жуда ҳам яқин турибмиз. Агар "Бунёдкор" саудияликлар тўсиғидан ўта олса, 100% кўринишга келади. "Ал Садд" Эроннинг "Фулад"га мағлубиятга учраса ҳам бизнинг фойдамиз, камида тўртинчи ўринда қоламиз.

Хуллас ҳаммаси яхшилик билан якунланди. Энди битта муаммо қолди холос. Бу кўпроқ тарбияга боғлиқ. Яқинда Андрей Фёдоров билан суҳбатлашганимда, у киши шундай деган эди:
- Бизнинг футболимиздаги муаммо 17-22 ёш оралиғида футболчиларни осмонда учиб юришларида. Айнан шу сабаб "Рубин"да бир неча нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнаб кета олмади. Галиулин бундан мустасно. У тарбияли бола эди, бироқ унга жароҳати имкон бермай турибди. Қолганлар эса ўзларини осмонда тутардилар. Агар футболчи шу ёшдан ўз савиясини янада оширган ҳолда ўтиб олса, ундан зўр футболчи чиқади.

Мана шундай, укалар, ишланг, ишланг! Меҳнат қилинг, сизга тикилган миллионлаб қора кўзлар ҳурмати, аввал ишланг, кайфу сафонинг ўз вақти бор, аммо у вақт бугун эмас...

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика