UZ

Сўнгги янгиликлар

06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  25 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  7 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3

Равшан Ҳайдаров: "Динамо" ўз устунлигини амалда кўрсатиб кейинги босқичга чиқди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Динамо" ўз устунлигини амалда кўрсатиб кейинги босқичга чиқди"

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги "Гулистон" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида "Гулистон"га қарши ўйинда аралаш таркиб билан ўйнадик. Бунга бир қатор жароҳатлар сабаб бўлди. Учрашув бизнинг устунлигимизда ўтди. Фақат 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда йигитларимиз бироз бўшашишди ва гол ўтказиб юбордик. Бу ҳаяжонланишга ва асабийлашишга олиб келди. "Динамо" ўз устунлигини амалда кўрсатиб кейинги босқичга чиқди", - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

"Гулистон"да ёш йигитлар кўп. Улар орасида тажрибали Константин Боев, Рустам Қодиров, Акбар Саттаев каби футболчилар ёшларни ўсишига ёрдам беришади".

"Динамо"да асосий таркиб ўзагини сақлаб қолганмиз. Бир нечта янги футболчилар олиб келдик. Ўз олдимизга юксак мақсадларни қўйиб мавсумни бошладик. Мавсумни муваффақиятли бошладик деб айтсак бўлади. Лекин ҳозиргача ҳеч бир ўйинда умуман осон баҳс бўлгани йўқ. "Динамо" футболчилари бир жамоа эканлиги ва характер борлигини намойиш этиб ғалабаларга эришдик".


Энвер Гафаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика