"Нефтчи" "Металлург" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олади
15 дек 2022 11:18
Янгиликлар
"Нефтчи" "Металлург" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олади
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби янги мавсумдан олдин ўз сафини кучайтиришда давом этади.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, фарғоналиклар Анваржон Ғофуровни ортга қайтаришмоқчи. 2022 йилги мавсумни Ғофуров "Нефтчи" сафида бошлаган ва иккинчи даврада "Металлург" сафига бориб қўшилганди.
Янги мавсум олдидан Виталий Левченко бошчлигидаги "Нефтчи" Ғофуровни ортга қайтаришга қарор қилди. Олдинроқ футболчи "Нефтчи" машғулотларига қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Анваржон Ғофуров 2022 йил Суперлигада жами 23та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар