МЮ раҳбарлари Роналду ўрнига "Бавария" футболчисини олиб келишмоқчи
08 ноя 2022 00:41
Янгиликлар
МЮ раҳбарлари Роналду ўрнига "Бавария" футболчисини олиб келишмоқчи
"Манчестер Югайтед" босслари ҳужумчи Криштиану Роналдуга ўринбосар топишди.
Инглиз жамоаси раҳбарлари "Бавария" ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотингга кўз тикишган. Улар Роналду қишда МЮни тарк этишига умид қилиб, Шупо-Мотинг трансфери бўйича имкониятларни чамалаб кўришди.
Бироқ камерунлик жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. Қатардаги мундиалдан сўнг футболчи "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин.
Форвард жорий мавсум барча турнирларда "Бавария" сафида 14та учрашувда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар