UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  0 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  6 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  5 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  9 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  9 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1

ЕЧЛ. “Реал” – “Боруссия”. Превью Янгиликлар

ЕЧЛ. “Реал” – “Боруссия”. Превью

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси, чорак финали доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтади. "Сантьяго Бернабеу"да Мадриднинг "Реал"и, Дортмунднинг "Боруссия"сидан ўтган йилги мағлубият учун реванш олишга уриниб кўради.


Мадриднинг “Реал” клуби ҳар доим Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш вазифасини ўз олдига қўяди. Айниқса 10 йиллардан буён ушбу турнирни юта олмай келаётган бир пайтда бу вазифа янада актуалроқ, янада муҳимроқ бўлиб боряпти жамоа учун.

Ушбу ўйинда эса мадридликлар нафақат узоқ кутилган натижа томон яна бир қадам ташлаш учун, балки Дортмунд жамоасидан реванш олиш мотивацияси билан ҳам ҳаракат қилишади.

“Боруссия” ва “Реал” қарама-қаршилиги тарихи у қадар бой эмас. Жамоалар ўтган мавсумда айнан шу мусобақанинг ярим финал босқичида тўқнаш келишган ва ўша ўйинда кўпчилик томонидан ушбу жуфтлик аутсайдери ҳисобланган немислар ишончли ғалабага эришиб, Мадрид жамоасини мусобақадан чиқариб юборган.



“Қаймоқранглилар” кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учради ва ўша баҳсларда жамоа ўйинидаги муаммолар яққол кўзга ташланиб қолганди. Айниқса “Барселона” Анчелотти шогирдларининг нозик нуқталарини кўрсатиб берганди. Бироқ Испания Чемпионатининг сўнгги турида “Райо Вальекано”га қарши учрашувда ишончли ғалабага эришиб, бугунги ўйин олдидан анча босимдан ўзларини ҳалос қилиб олишди.

Ҳеч шубҳа йўқки, таркибдаги муаммоларга қарамай, “Реал” бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик билан тушади. Арбелоа ва Марсело майдонга туша олмайди. Шанба кунги ўйинда жароҳати туфайли иштирок эта олмаган Модрич эса тузалиб, сафга қайтди ва бугунги тўқнашувга тайёр. “Райо”га қарши ўйиндаги таркиб билан фақат иккита фарқ бўлса керак бугун. Бири Ильяраменди ўрнига Модричнинг туширилиши бўлса, иккинчиси, албатта, Диего Лопес ўрнига Касильяс дарвозани қўриқлаши.

Юрген Клоппда эса бундай муаммолардан э-хе-е қанча... У бутун мавсум давомида заҳирадан асосий таркибга тортадиган футболчи топиш билан машғул бўлиб келяпти. Бу сафар ҳам барча чизиқларда йўотишлар... Ҳужум чизиғидаги энг асос йўқотиш – Роберт Левандовски. Кимсан “Реалга қарши ўтган сафарги баҳсда покер соҳиби бўлган форвард. Уни одатда Шибер алмаштирарди. Бироқ бундай муҳим ўйинда у асосий таркибга киритилмаслиги эҳтимоли юқори.

Ҳужумда бугун уч футболчи – Обамейанг, Мхитарян ва Ройс навбати билан, ўрин алмашиб ҳаракат қилишса керак. Уларнинг ҳеч бири ҳақиқий ҳужумчи бўлмаса-да, бу нуқтадаги бўшлиқни тўлдиришга қодир.

Умуман олганда, “Боруссия”нинг ўтган йилги ғалабаси сенсация сифатида қабул қилинган бўлса, бу сафар яна шу натижа такрорланган тақдирда, яна-да шов-шувлироқ, яна ҳам кутилмаганроқ воқеликдек бўлади жамоатчилик учун.

Тахминий таркиблар:

“Реал”: Касильяс — Карвахал, Пепе, Серхио Рамос, Фабиу Коэнтрау — Хаби Алонсо, Модрич, Ди Мария — Бэйл, Бензема, Роналду

“Боруссия”: Вайденфеллер — Пищек, Папастатопулос, Хуммельс, Дурм — Кель, Шахин — Обамеянг, Мхитарян, Гросскройц — Ройс

Жароҳатланганлар: Хедира, Арбелоа, Марсело, Хесе — Гюндоган, Бендер, Шмельцер, Блащиковски, Суботич

Дисквалификация: Левандовски (“Боруссия”)



Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика