UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ

5 май санасида бошланган Сурхондарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Вилоятга етиб келган делегация Термиз халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятининг футбол фахрийлари, вилоят спорти, хусусан, футболига улкан ҳисса қўшган инсонлар Баҳром Ҳамроев ва Ботир Кашкенбаев хонадонларига ташриф буюрди. Собиқ шарҳловчи, мураббий, кўп йиллар давомида вилоят спорт қўмитаси раҳбари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Ҳамроев билан суҳбатда Сурхон диёри футболининг ёрқин тарихи эслаб ўтилди.

Бевақт оламдан ўтган фахрий футболчи ва мураббий Ботир Кашкенбаев хонадонига ташриф давомида унинг ҳақига дуо қилинди ва кўп йиллик меҳнат фаолияти хотирланди.

Футбол фахрийлари ва уларнинг қариндошларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Кейинчалик делегация Термиз туманида жойлашган Сурхондарё вилояти футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашув давомида меҳмонлар академия фаолияти билан батафсил танишдилар. Қайд этилишича, академияда ҳозирда 156 нафар тарбияналувчи истиқомат қилмоқда. Шунингдек, академия ҳудудида иккита катта ҳажмдаги стандарт майдон мавжуд. 

Мутасаддилар академия фаолиятига оид бир қанча масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. 

Тадбир якунида ўзбек футболининг 3 авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Вилоятдаги футбол шодиёнаси давом этмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика