3 нафар футболчи МЮ таклифини рад қилди

Sherzod Nurmatov
21 июн 2022, 20:26
Манкунианлар ҳозирча янги ўйинчиларни харид қилишмади.

The Guardian хабарига кўра, 3 нафар футболчи "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди. Булар — ҳимоячи Юрриен Тимбер, ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ва ҳужумчи  Дарвин Нуньес.

Нидерландиялик футболчи "Аякс"да қолишга қарор қилди, уругвайлик эса "Ливерпул"га ўтди. Даниялик ярим ҳимоячи Эриксен "Брентфорд" билан янги шартнома тузади ёки "Тоттенхэм"га қайтади.

Олдинроқ МЮ "Порту" ҳужумчиси учун 60 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian