UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  46 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  2 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Coca Cola Суперлига. "Андижон" супергол эвазига ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Андижон" супергол эвазига ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди

Теглар :  АндижонСурхон
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиш ва голларни томоша қилиб бориш мумкин. 



Coca Cola Суперлига, 2-тур

АНДИЖОН – СУРХОН - 1:0
16 март 2021 йил. Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 13800 томошабин.
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнуллин, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Гол: Дониёр Исмоилов 14, - 1:0.

"Андижон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 3.Эдгар Бернхардт (77.Муҳаммад Исаев, 59), 4.Усмонали Исмоналиев, 7.Мартин Боаки, 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов (9.Камрон Сайдазимов, 70), 18.Абдуғани Камолов, 28.Суннатилло Ҳамиджонов (6.Иброҳим Отахонов, 46), 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов.
Захира: 44.Жасур Умрзоқов, 2.Камрон Наджафалиев, 8.Бахтиёр Қосимов, 17.Фарҳод Соҳибжонов.

"Сурхон": 13.Акром Хўжаев, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов (9.Низомжон Норов, 77), 10.Мурод Бобожонов, 11.Зоҳир Пиримов, 15. Владимир Бубанья, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Жавоҳир Эсонқулов (14.Жасур Холтўраев, 52), 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 12.Рустам Нартаджиев, 3.Камолиддин Ашуров, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 70.Иброҳим Йўлдошев. 

Огоҳлантиришлар: Мартин Боаки 26, Асрор Ғофуров 60, Мурод Бобожонов 71, Иброҳим Отахонов 86.


ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди, "Андижон" - "Сурхон" 1:0

"Бобур арена" ўйингоҳига 13800 нафар томошабин ташриф буюргани айтилди.

90+1. ЗАРБАААААААААААА! Жасур Жалолиддинов бирга бир вазиятда зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. УХХХХ! Мартин Боаке бу сафар хам дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

86. Огоҳлантириш. "Андижон". Иброҳим Отахонов

85. УХХХХ! Дониёр Абдуманнопов шеригига тўпни етказиб беришда хатоликка йўл қўйди. Натижада термизликлар ҳужумни бартараф этишди.

77. Ўзгариш. "Сурхон". Ислом Тошпўлатов ўрнига Низомжон Норов

71. Огоҳлантириш. "Сурхон". Мурод Бобожонов

70. Ўзгариш. "Андижон". Дониёр Исмоилов ўрнига Камрон Сайдазимов майдонга тушди

68. Жасур Ёқубовнинг жарима майдонига узатган тўпини Бобожонов боши билан дарвозага йўллади, Зиёвутдинов тўпни эгаллаб олди

60. Огоҳлантириш. "Сурхон". Асрор Ғофуров

59. Ўзгариш. "Андижон". Бернхардт ўрнига Исаев тушди

57. ЗАРБААААААААААААА! Чап қанотдан оширилган тўпни Мурод Бобожонов зарба берди, ноаниқ! 

56. ЗАРБАААААААААААА! Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди! 

55. Усмонали Исмоналиевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

52. Ўзгариш. "Сурхон". Жавохир Эсонкулов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга тушди.

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Андижон". Суннатулло Ҳамиджонов ўрнига Иброҳим Отахонов майдонга тушди.


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

39. ЗАРБААААААААА! Жасур Жалолиддиновнинг бурчакдан ошириб берган тўпига Пламен Димов зарба берди. Бироз ноаниқ

37. Жасур Жалолиддиновнинг олис масофадан берган зарбасидан сўнг тўпни рақиблар посбони эгаллаб олди.

36. "Сурхон"нинг ҳужуми, Зиёвутдинов тўпга биринчи етиб келди

33. УХХХ! "Сурхон"дан яна бир жарима тўпи, Эсонқулов рақиб посбони Зиёвутдинов билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар иккала футболчига ёрдам кўрсатишди

31. ЗАРБААААААААААА! Жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпни Асрор Ғофуров дарвозага йўллади, ноаниқ!

30. Мартин Боаки жарима майдони яқинида рақибни йиқитди ва "Сурхон"да жарима тўпи

26. Огоҳлантириш. "Андижон". Мартин Боаки

23. УХХХ! Мурод Бобожонов жарима майдончаси ичида хавли вазият яратди. Тўпни Суннатулло Ҳамиджонов эгаллаб олди.

21. Ҳисоб очилганидан сўнг "Сурхон"нинг ҳужумлари кўпайди

14. ГОООООООООООООООООЛ! Дониёр Исмоилов жарима тўпини ажойиб тарзда амалга оширди ва ҳисобни очди - 1:0.



13. Жасур Ёқубов Мартин Боакини йиқитди ва мезбонларда хавфли жарима тўпи

11. Дониёр Абдуманнопов айни пайтда жуда фаол ўйнамоқда

7. Жасур Жалолиддиновнинг рақиблар жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари эгаллаб олишди.

5. "Бобур Арена" томошабинлар билан деярли тўлган

2. "Сурхон" футболчиси Ислом Тошпўлатовнинг  амалга оширган жарима зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика