UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  7 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  73 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  10 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2

29 ноябрь "Ёшлик" залида "Насаф"-2006 - Ўзбекистон! Янгиликлар

29 ноябрь "Ёшлик" залида "Насаф"-2006 - Ўзбекистон!

Соат 12:00да Насаф жамоасининг 2003-2006 йилларда тўп тепган таркиби Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига қарши паркетга тушадилар.

12:00да бошланадиган икки таймдан иборат ўйиндан сўнг сайтимиз йўналиши бўйича олий лига лауреатлари тақдирланадилар. Шундан сўнг Камолиддин Кенжаев ёзуви туширилган футболкаларни харид қилган ўқувчилар, олий лига футболчилари билан шоу ўйинда куч синашадилар.

Залга ташриф буюрган ўқувчилар футболимиз юлдузлари билан суратларга тушишлари ва шу ондаёқ уни қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар. Ҳа, биз маркетингни бошлаб берайлик дедик-да...

Шоу ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда майдонга тушадилар:

"Насаф": Пётр Гизимчук, Даврон Файзиев, Дилшод Мавлонов, Асрор Алиқулов, Шуҳрат Рахмонқулов, Зафар Холмуродов, Ойбек Усмонхўжаев, Баҳром Ҳайдаров, Дилявер Ваниев.

Мураббийлар: Баҳром Ҳакимов ва Григорий Цейтлин

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Шуҳрат Мақсудов, Миржалол Қосимов, Нўъмон Ҳасанов, Жаъфар Ирисметов, Игорь Шквирин.

Мураббий: Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов

Лауреатлар эса қуйидагича йўналишларда аниқланадилар:

Олий лига - 2014

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОНИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲИМОЯЧИСИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲУЖУМЧИСИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛЕГИОНЕРИ 

МАВСУМ КАШФИЁТИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁШ ЎЙИНЧИСИ

Шунингдек, йил давомида сайтимизга яқиндан ёрдам берган ва бизни қўллаб-қувватлаган уч нафар инсонга, "CA"нинг дўсти номинацияси бўйича эсдалик дипломлари тақдим этилади.

Булар ким дейсизми? Буни шанба куни билиб оласиз. 

Манзил: "Ёшлик" спорт мажмуаси. "Пахтакор" метро бекати ёнгинасида.

Залга спорт кийимида келиш лозим.

Футболкалар бўйича: +99890-988-67-55

ФИО: Камолиддин Кенжаев

Ҳисоб-рақам: 20206000100000194000

Банк коди: 00194

Банк номи: ДАТ Асака банк Қашқадарё филиали


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика