UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  31 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!" Янгиликлар

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"

Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Турон" (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.







"Аввало "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Турон"ни айби Суперлигага чиққаними? Иккита ўйиндан бери буни умуман тушуниб бўлмаяпти. Футболчини бошига текканига ҳакам пенальти белгилаяпти. Ўша ҳакам кийиниш хонасига кирсин, футболчилар йиғлаб ўтирибди. Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бунга чидаш мумкин? Тозалаймиз дейишяпти, шуми тозалашаётгани. Келиб кўмиб кетмоқда. Иккита турдан бери фақат ҳуштак чалиш билан ўйин ўтиб кетмоқда. Буёғда 70-80та инсон оиласини боқаман, деб ўлиб тирилмоқда. Адолат шуми? Биз ҳалол ўйнаяпмиз, ҳакамларга чиқаётганимиз йўқ. 

Бутун умр футболдан четлатишса четлатишсин. Ҳакамларга пул бермасангиз чопиб ташлашади.  Лекин бу ҳакамларга қарши охиригача курашиш керак. Рақиб футболчисини қўлига икки бор тўп тегди. Ўйинни бошидан бери 5та сариқ карточка берилди. Ундан кўра ўйиндан олдин келиб чиқмайсанлар дейишсин, биз чиқмаймиз. Майли мен ёш мураббийман, кўчадан иш топиб оламан. Аммо жамоа нима қилади? Жамоа ғалаба қозонса, мукофот пули оламан, оиламга олиб бораман, деб кутиб яшамоқда. Ҳамма оғзида гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ. Ҳакам ўйнашга йўл қўймади. Бу қандай футбол? ",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг: +339   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика