UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  0 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  5 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  11 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  61 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5

АПЛ. Гвардиола Моуриньони йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. Гвардиола Моуриньони йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия чемпионати 24-туридан ўрин олган марказий баҳслардан бири 22:30 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" 3:0

Голлар: Родри (23-пен, 1:0), Гюндоган (50, 2:0), Гюндоган (66, 3:0).

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Стоунз, Зинченко, Родри, Гюндоган (Ферран Торрес, 69), Фоден, Бернарду Силва, Стерлинг, Габриэл Жезус.

"Тоттенхэм" – Льорис, Санчес, Танганга, Дэвис, Дайер, Ндомбеле (Алли, 64), Ламела (Бэйл, 72), Лукас Моура (Сиссоко, 46), Хейбьерг, Сон Хен Мин, Кейн.

Огоҳлантириш: Бернарду Силва (29), Ламела (65), Дайер (77), Дэвис (90+1).

Манчестер Сити

Родриго Эрнандес - 23', Илкай Гюндоган - 50', Илкай Гюндоган - 66'

Премьер-лига . 24-тур

13/02/2021, 21:30

0
:
3
Тугади

Тоттенхэм

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
23'  Родриго Эрнандес
29'  Бернарду Силва
50'  Илкай Гюндоган
50'  Рахим Стерлинг
66'  Илкай Гюндоган
66'  Эдерсон Мораес
69'  Илкай Гюндоган (Ферран Торрес)
79'  Габриэль Жезус (Рияд Марез)
46'  Лукас Моура (Мусса Сиссоко)
64'  Танги Ндомбеле (Деле Алли)
65'  Эрик Ламела
72'  Эрик Ламела (Гарет Бэйл)
77'  Эрик Дайер
90'  Бен Дэвис

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!! "Сити" чемпионлик сари дадил қадам ташламоқда!

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААА!! Стерлинг тўртинчисини уриши мумкин бўлганди. Льорисдан  сейв! Кейинчалик Силванинг зарбасини ҳам Уго ушлаб олди.

87. "Манчестер Сити" жуда оддий ва тез ўйин кўрсатмоқда. Аммо рақибнинг статусини инобатга олиб, зарба беришга интилмаяпти.

81. ЗАРБААААА!! Бэйлдан ажойиб ҳаракатлар!! 3 рақибини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, зарба берди. Эдерсон қийинчилик билан тўпни қайтарди!

77. Ҳужумга ўтиб кетаётган Жезусни ушлаб қолгани учун Дайер огоҳлантирилди.

71. Фоден зарба берди. Нуқта Алиссонга гол урилган вазиятга ўхшайди. Зарба ўхшамади.

69. Бугунги учрашувнинг қаҳрамони Илкай захирага олинди.

66. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Эдерсоннинг супер тўп узатишидан кейин Илкай рақиби Санчесни эмаклатиб ташлади ва ҳисобни йириклаштирди)

64. "Тоттенхэм" ҳужумга ўтишга қийналмоқда. Кейннинг Фоденга қарши ишлатган фоли ҳужумни тўхтатди.

59. ЗАРБАААА!! ЭХХХХ!! "Тоттенхэм" ҳам ҳисобни қисқартириш учун яратган кам сонли имкониятларидан фойдалана олмаяпти. Ндомбеле гол уриш шарт бўлган имкониятни йўққа чиқарди.

58. ИЕ!! Илкай дублини нишонлаши мумкин эди. Зарба ўхшамади.

56. Сон "Сити" жарима майдончаси ичига "подача" қилди. У ерда Эдерсондан бошқа ҳеч ким йўқ эди.

50. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! Стерлингнинг узоқ вақт давом эттирган ҳужумини Илкай гол билан якунлади!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 60 сония қўшиб берилди.

42. ЗАРБАААААААА!!! Стерлингнинг пасидан кейин Илкай зарба берди. Санчес жамоани қутқарди. Жезус эса ажойиб нуқтадан гол ура олмади.

40. "Этихад" узра қор парчаламоқда. Ҳаво ҳарорати +1 градусни ташкил қилмоқда.

35. Илкай Гюндоган рақиб пости ёнига кетаётганди. Уни Хейбьерг тўхтатди.

31. ЗАРБАААААА!! Бернарду бир рақибини алдаб ўтди ва зарба берди. Тангангага теккан тўп Льориснинг қўлларига бориб тушди.

29. Бэн Дэвисни йиқитгани учун Бернарду огоҳлантирилди.

26. УХХХХХХ!! Ламела Жезусни қўполлик билан йиқитди. Бироқ у тўпга теккани учун карточка кўрсатилмади.

23. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Родрининг зарбаси Льориснинг қўлига тегиб, дарвозага кириб кетди!

21. ПЕНАЛЬТИИИИИИ!!! Гюндоган йиқитилди!

19. Чапақай Зинченконинг ўнг оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади.

18. "Тоттенхэм" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Бироқ бу паллада Кейннинг варианти бўлмади ва дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади.

14. ЗАРБАААААААААА!!! КЕЙННННННН!!!! Унинг зарбаси дарвоза тўсини ва устуни кесишган жойга тегиб қайтди!!

13. Кейн "Сити" жарима майдончаси ёнгинасида йиқитилди. Жарима зарбаси белгиланди.

8. "Сити" ҳужумга ўтди. Жезуснинг иккиталаб зарбасини Танганга қайтарди.

3. Фоденнинг бурчакдан оширган тўпига Родри боши билан ноаниқ зарба йўллади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Этихад"га қаратамиз. Ушбу стадионда бир неча дақиқалардан кейин Пеп-Жозе, "шаҳарликлар"-"шпорлар" қарама қаршилиги старт олади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика