Эрон бош мураббийи Драган Скочич: "Мен футболчиларга тўлиқ ишонаман"
07 окт 2020 19:41
Янгиликлар
Эрон бош мураббийи Драган Скочич: "Мен футболчиларга тўлиқ ишонаман"
Хабарингиз бор, эртага "Пахтакор" марказий стадионида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич интернет орқали ОАВ ходимларига интервью берди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди:
- "Биз ҳаммамиз яхши ҳолатдамиз. Эртанги ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз. Биринчи галда майдонга чиқиб ўзимиздан илиқ таассурот қолдиришни хоҳлаймиз. Шунингдек, футболчиларимизнинг енгил ҳис қилишлари ҳам муҳим. Мен жамоага тўлиқ ишонаман, бизда катта салоҳият бор ва мураккаб вазифаларни бажара оламиз".
Эслатиб ўтамиз, Эрон биз билан ўйиндан кейин Туркияга йўл олади ва у ерда Мали терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
20:41
Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди 7
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар