UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  18 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  18 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" жанговар дурангга эришди Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" жанговар дурангга эришди

Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


Coca Cola Суперлига. 17-тур
МЕТАЛЛУРГ – ЛОКОМОТИВ 2:2

Голлар: Махарадзе 37, Тошпўлатов 52, Абдуҳолиқов 66, Убайдуллаев 86.
25 сентябрь 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Равшан Абдувоҳидов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (23.Абдураҳмон Абдулҳақов 64), 8.Саламат Қутибоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (11.Мурод Бобожонов 64), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 43.Даврон Анваров (20.Худойшукур Сатторов 46), 88.Евгений Чумак.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 22.Шаҳзод Ғофурбеков, 36. Тулқин Эргашев, 77.Муҳаммад Исаев.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов (25.Жавоҳир Алижонов 80), 7.Кахи Махарадзе (17.Савелий Абрамов, 86), 10.Марат Бикмаев (23.Абдул Азиз Юсупов 80), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов (70.Шоҳжаҳон Қиличев 60), 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Дилшоджон Комилов, 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 77.Диёржон Туропов (19.Авазбек Ўлмасалиев 80).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 4.Шаҳзод Шайманов, 22.Комрон Саидазимов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Ҳар икки жамоа 1 очкога эга бўлди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

87. Махарадзе ўрнига Абрамов ўйинни тугатиб қўяди.

86. ГОООЛ! Убайдуллаев чап қанотдан етказиб берилган тўпдан сўнг боши билан тўпни рақиб дарвозасига киритди - 2:2! 

80. "Локо"да учта ўзгариш: Бикмаев ўрнига Юсупов, Абдумўминов ўрнига Алижонов, Туропов ўрнига Ўлмасалиев ўйинни давом эттиради.

73. Зарбааа! Отахоновнинг берган зарбасини Илёсов майдондан чиқариб юборди. Сейв!

70. Бобожонов Махарадзега нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

69. Марат Бикмаев жарима тўпи зарабасини жуда ноаниқ амалга оширди.

66. ГОООЛ! Абдуҳолиқов рақиб дарвозасини ишғол этди - 1:2!

64. "Металлург"да иккита ўзгариш: Нарзуллаев ва Абдуллаев майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Бобожонов ва Абдулҳақов ўйинни давом эттиради.

60. Амонов ўрнига Қиличев ўйинни давом эттиради.

58. Убайдуллаев чап қанотдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ.

55. Голдан сўнг "Локо" олдинга ўтмоқда. Аммо бу ҳозирча фойда бераётгани йўқ.

52. ГОООЛ! Тошпўлатов жаримадан етказиб берган тўпни голга айлантирмоқда - 1:1!

49. Зарбааа! Убайдуллаевнинг берган зарбасини Илёсов бартараф этди!

46. Анваров ўрнига Сатторов майдонга туширилди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.


БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


45. Амоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

44, Абдумўминовнинг берган зарбасини Лобанов эгаллаб олди.

43. "Металлург" футболчиси яна "оффсайд"да.

37. ГОООЛ! Кахи Махарадзе чамаси 20 метрлардан зарба бериб, ҳисобни очмоқда! Унга тўпни Абдуҳолиқов етказиб берганди!

35. Ғуломҳайдар Ғуломовнинг узоқдан берган зарбаси рақибга теккан ҳолда майдондан чиқиб кетди.  

28. Хавфли вазиятттт! "Металлург" футболчиси ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.


23. Марат Бикмаевда яхши имконият юзага келганди. Аммо у ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

19. Мезбонлар футболчиси "оффсайд"да қолиб кетди.

16. Зоҳид Абдуллаев Илёсовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


13. Марат Бикмаевдан ноаниқ зарба.

12. Убайдуллаевнинг берган зарбасини Илёсов ушлаб олди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


10. Мезбонлар ҳужум ташкил этишди. Бироқ "темирйўлчилар" ҳимоячилари тартибли ҳаракат қилишди.

5. "Металлург" дастлабки дақиқаларда ҳозирча фаол. Жамоа кетма-кет бурчак тўпи тепди.



3. Махарадзенинг берган зарбасини Лобанов ушлаб олди.

2. Жамоалар битта-битта ҳужум уюштиришди. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

-УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Суперлига 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашувини бирга кузатиб борамиз.  


- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика