UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  61 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912" "Насаф" билан ўйинда ўз майдонида илк бор очко йўқотди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912" "Насаф" билан ўйинда ўз майдонида илк бор очко йўқотди

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


"Қўқон-1912" бу мавсум ўз майдонидаги 5та ўйиннинг барчасида ғалабага эришган эди.

90+5. Учрашув якунланди. "Қўқон-1912" - "Насаф" 2:2. 

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшилди

85. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Қувондиқ Рўзиев ва Суҳроб Бердиевлар ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов ҳамда Хамидилло Абдухамидовлар майдонга тушишди

85. ГООООООООООООООЛ! Холмуҳаммедовнинг тўп узатишидан кейин Бобуржон Акбаров иккинчи голини урди, бу вазиятда дарвозабон хатога йўл қўйди - 2:2

84. ГООООООООООООООЛ! Ойбек Бозоров ҳимоячиларнинг хатосидан кейин жарима майдони ичидан гол урди - 1:2

82. Ўзгаришлар. "Насаф". Жўрабек Маннонов ва Марко Станоевичлар ўрнига Дилшод Саитов ва Харис Дилавер майдонга тушди

76. Сардор Азимовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди

72. ЗАРБАААА! Музаффар Музаффаровдан ажойиб зарба бир неча сантиметр аниқлик етишмади

67. Мезбонлар гол уришди, аммо Райевацнинг голи инбоатга олинмади, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди

66. "Насаф"да Машҳуржон Муҳаммаджонов ўрнига Абдувоҳид Неъматов тушди

66. "Қўқон-1912"да Шоҳназар Норбеков ўрнига Музаффар Музаффаров

64. "Насаф"да Ислом Кенжабоев ўрнига Бобир Абдуҳолиқов майдонга тушди

64. ЗАРБАААААААА! Марко Станоевичнинг зарбасидан кейин Абдуллаев ажойиб сейв намойиш этди! 

62. ГОООООООООООООООЛ! Бобуржон Акбаров 1:1. Аввалига Бердиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Бобуржон дарвозага "михлаб" қўйди

60. Қарши ҳужумда меҳмонлар яхши вазиятга эга бўлишлари мумкин эди. Ойбек Рустамов аъло баҳога ўйин намойиш қилди

59. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Якуба Бамбанинг ўрнига Филип Райевац майдонга тушди

55. Таъкидлаш лозимки бугун Шароф Муҳитдинов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. Ўзидан ўзига совға)

54. ГОООООООООООООООЛ! Шароф Муҳиддинов олис масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди - 0:1. 

49. Бердиев - Мерзляков комбинацияси омадсиз якунланди

47. Мезбонларда жарима тўпи, Холмуҳаммедовнинг зарбаси юқоридан кетди

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

42. ЗАРБА! Шароф Муҳиддиновнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди

39. Иқбол Маликжоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди

33. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун жон жаҳдлари билан курашмоқдалар

29. ЗАРБАААА! Холмуҳаммедовнинг бурчак йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетаётган эди. Дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди

26. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Суҳроб Бердиев

26. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Мурод Холмуҳаммедов

23. УХХХ! Умар Эшмуродовнинг дарвозага йўллаган зарбасини Мурод Холмуҳаммедов қайтариб юборди 

14. Бурчак тўпидан кейин Бобур Акбаровнинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди

12. Бугунги баҳсни "Қўқон-1912" ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров ҳамда ҳимоячиси Иван Йосович жароҳатлари боис ўтказиб юбормоқдалар

10. ЗАРБА! Бамбанинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди

7. ЗАРБА! Холмуҳаммедовнинг зарбасини Муҳаммаджонов мушти билан уриб юборди. Такрорий зарбада ҳам дарвозабон тўпга эгалик қилди.

6. Огоҳлантириш. "Насаф". Акмал Мозговой

3. ЗАРБА! Ойбек Бозоровнинг зарбасидан кейин тўпни Абдуллаев қайтарди!

2. Меҳмонлар стандарт вазиятдан фойдалана олишмади.

1. Учрашув бошланди! 



Coca Cola Суперлига. 9-тур
14 июль, сешанба
19:00 - ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ 2:2
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Голлар: Шароф Муҳитдинов 54, - 0:1. Бобуржон Акбаров 62, - 1:1. Ойбек Бозоров 84, - 1:2.

“Қўқон-1912”: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков (17.Музаффар Музаффаров, 66), 9.Суҳроб Бердиев (19.Хамидулло Абдуҳамидов, 85), 10.Қувондиқ Рўзиев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 85), 13.Сардор Азимов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов, 23.Александр Мерзляков, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (69.Филипп Раевац, 59).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасурбек Ёқубов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 99.Бек Абдуллаев.

"Насаф": 21.Машҳур Муҳаммаджонов (35. Абдувоҳид Нематов, 66), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов (8.Дилшод Саитов, 82), 19.Ҳусаин Норчаев, 20.Ислом Кенжабоев (10.Бобир Абдихолиқов, 64), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9.Харис Дилавер, 82), 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 50.Шохмалик Комилов, 70.Абубакризо Турдалиев. 

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой 6, Суҳроб Бердиев 26, Мурод Холмуҳаммедов 26,


Қўқон-1912

Бобуржон Акбаров - 62', Бобуржон Акбаров - 85'

Суперлига. 9-тур

14/07/2020, 19:00

2
:
2
Тугади

Насаф

Шароф Муҳитдинов - 54', Ойбек Бозоров - 84'

45'
90'
26'  Суҳроб Бердиев
26'  Мурод Холмуҳамедов
59'  Якуба Бамба (Филип Райевац)
62'  Бобуржон Акбаров
66'  Шоҳназар Норбеков (Музаффар Музаффаров)
85'  Бобуржон Акбаров
85'  Мурод Холмуҳамедов
86'  Қувондиқ Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
86'  Суҳроб Бердиев (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
6'  Акмал Мозговой
54'  Шароф Муҳитдинов
64'  Ислом Кенжабоев (Бобир Абдихолиқов)
66'  Машҳуржон Муҳаммаджонов (Абдувоҳид Неъматов)
82'  Жўрабек Маннонов (Дилшод Саитов)
82'  Марко Станоевич (Харис Дилавер)
84'  Ойбек Бозоров


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика