UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  0 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  6 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  1 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  1 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  1 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  1 18:06Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда мағлуб бўлди, Ўрунов 66 дақиқа ўйнади, Сергеев эса дебют қилди  3 16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  7 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  8 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  28 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  73 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  3

“Насаф” - "Шахтёр" (Қозоғистон) 2:1 (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Насаф” - "Шахтёр" (Қозоғистон) 2:1 (тўлиқ шарҳ)

Туркияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказаётган “Насаф” футболчилари кеча йиғин доирасида иккинчи назорат учрашувини Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоасига қарши ўтказиб, иродали ғалабага эришишди – 2:1.
Хабарингиз бор, ушбу жамоага айни пайтда юртимиз ишқибозларига яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Кумков устозлик қилиб келмоқда. Кумиков қўл остида қарағандалик футболчилар икки марта мамлакат чемпони, Қозоғистон кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишди. Қолаверса, ушбу жамоа  жорий мавсумда Европа Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этди. Ўз вақтида “Насаф”да фаолият юритган Кумков (2009-2010йиллар) 2013 йили Қозоғистонда энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши мураббийлари бошқараётган жамоалар ўртасидаги баҳс ўзига хос қизиқишни юзага келтирганди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Шахтёр”нинг босниялик ҳимоячиси Алдин Жидич Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олишга эришган “Насаф” футболчилари кетма-кет икки марта рақиб дарвозасига гол киритишди. Дастлаб чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни жамоамиз таркибига янгидан келиб қўшилган Игорь Таран чаққонлик билан дарвозага йўллаган бўлса, кейинчалик Лазиз Убайдуллаев ажойиб ҳаракатлари билан Таранни қулай вазиятга чиқарди. Игорь эса деярли бўша қолган дарвозани осонлик билан ишғол этиб, жамоасига иродали ғалабани келтирди.

Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди:

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Алишер Юсупов (Улуғбек Дадабоев), Ҳамза Каримов (Шерзод Аъзамов), Мақсуд Каримов (Одил Ҳамробеков), Ботир Қораев, Эркин Бойдуллаев (Нажмиддин Нормуродов), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Лазиз Убайдуллаев), Фарруҳ Сайфиев, Кенжа Тўраев (Азамат Алланиязов), Илҳом Шомуродов (Игорь Таран).

-Рақиб жисмоний бақувват футболчилар кўп эди. Аммо биз тўп билан муомалада устунлиқ қилдик, -дея ўз фикрларини билдириб ўтди “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин. – Бу “Шахтёр”нинг Туркия йиғинидаги биринчи ўйини эди. Жамоа таркибида легионерлар кўп экан.

Эслатиб ўтамиз, 11 январдан буён Туркияда янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Насаф” футболчилари йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида Албания вице-чемпиони “Кукеси” жамоасини таслим этишганди – 2:1. Бу сафар худди шундай ҳисоб билан Қозоғистон кубоги ва суперкубоги соҳиби “Шахтёр” мағлуб этилди. Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 17 январь куни ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика