UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди Янгиликлар

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди

Хабарингиз бор, Ғузорнинг "Шўртан" клуби 2025 йилги Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев клубдан кетиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлди. Championat.asia сайти "Шўртан" бош директори Шамиль Ярулин билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.


"Анвар Бердиев жуда яхши мураббий ва жуда яхши инсон. У билан бирга жамоамиз яна Суперлигага қайта олганидан хурсанд бўлдик. Айни пайтда Бердиев Про лицензиясига ўқимоқда ва ўз билимини янада кучайтирмоқда. Бироқ Суперлигада "Шўртан"ни тажрибалироқ мураббий бошқариши керак деб ҳисобладик.

Анвар Бердиев билан бу борада гаплашиб олдик ва уни клубимиз тизимида қолдиришга қарор қилдик. Бердиев агар клубда қолса, мураббий сифатида янада ўсарди ва бизга ҳам ёрдами теккан бўларди.

Ҳозирга қадар ҳеч қайси мураббий билан келишувга эришганимиз йўқ. Бир нарсани таъкидлаш керакки, "Шўртан" клубида Суперлига грандларидек катта смета йўқ. Шу сабаб хорижлик мураббий вариантини ўйламаяпмиз ҳам. Маҳаллий, ниманидир исботлашга ҳаракат қилаётган мураббий бўлса яхши бўларди.

Асрор Алиқулов? Тўғриси у билан бу борада гаплашганимиз йўқ. Бундан ташқари Алиқулов "Машъал" билан Суперлигага чиқди ва менимча Муборакда қолса керак", - деди Шамиль Ярулин.




Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика