2020 йилда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум

Narzulla Saydullayev
21 дек 2019
"Бухоро" бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев келаси мавсум ҳам жамоани бошқаради.

"Муҳсин Муҳаммадиев "Бухоро"ни июнь ойида қабул қилиб олган эди. Ушбу мураббий бошчилигида жамоа 16 учрашувда майдонга тушиб, 4 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этди. Мураббийга клуб раҳбарияти томонидан ишонч билдирилди. Муҳаммадиев ҳам ўз навбатида рақобатбардош жамоа тузишга ва келаси мавсумга пухта тайёргарлик олиб боришини таъкидлади. Шунингдек ёрдамчи мураббий Олег Ширинбеков ҳам келаси мавсум ўз ишини давом эттиради", - деб ёзади "Бухоро" клуби матбуот хизмати.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia