2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади
25 ноя 2016 14:50
Янгиликлар
2018 йилги U-23 Осиё чемпионати Хитойда бўлиб ўтади
U-23 Осиё чемпионати деб номланган мусобақа ҳар икки йилда ўтказилиш йўлга қўйилди. Бу мусобақа ҳар тўрт йилда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имкониятини беради. Фақат Осиё чемпионати ҳар икки йилда бўлгани учун ҳар иккинчи қитъа чемпионати фақат Осиё чемпионати мақомида ўтади. Масалан, 2013 йилги мусобақа Осиё чемпионати мақомида ўтган. 2016 йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтган ушбу мусобақа эса Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи чемпионат бўлди.
Навбатдаги Олимпиада ўйинларига йўлланма бермайдиган чемпионат 2018 йил бўлиб ўтади. 2017 йилда ушбу қитъа чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтади. ОФК тақвимига кўра саралаш ўйинлари 15-23 июль кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш баҳсларига қуръа ташланмаган.
ОФК мусобақаларни ўтказиш бўлими таклифи билан мусобақнинг финал қисмига Хитой мезбон сифатида танланди. Мусобақа ўйинлари 2018 йил 9-27 январь кунлари Куншан, Чаншу, Цзянин ва Чанчжоу шаҳарларида бўлиб ўтади.
2018 йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида 1995 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашишади.
Фикрлар