UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  1 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  2 09:47Мўжиза рўй бермади – аммо, ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  7 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  2 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  16 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  14 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6

2017 йил ўзбек футболида содир бўлган энг муҳим воқеалар Янгиликлар

2017 йил ўзбек футболида содир бўлган энг муҳим воқеалар

Мана 2017 йил якунланишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда. Йил якунида одатга кўра ўтган йил сарҳисоб қилинади.

2017 йил ўзбек футболида бир қатор ўзгаришлар, ютуқлар ва аламли мағлубиятлар кузатилди. Биз ўқувчиларимизга мана шу воқеаларни ойма-ой тақдим этишга қарор қилдик.

ЯНВАРЬ
15 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

16 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Қатарнинг “Ал Сайлия” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

17 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг “Ал Сайлия” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

31 январь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Насаф" клуби ОЧЛ-2017 саралаш баҳслари доирасида Баҳрайннинг "Ал Ҳидд" клубини қабул қилиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб плей-офф босқичига чиқди.


ФЕВРАЛЬ
7 февраль куни Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби ОЧЛ-2017 плей-офф босқичида Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда мезбонлар битта гол эвазига гуруҳ босқичига йўл олишганди.

Худди шу куни Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби ОЧЛ-2017 плей-офф босқичида Қатарда "Ал Жайиш" меҳмони бўлди. Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида "қалдирғочлар" 3:1 ҳисобида зафар қучиб "Бунёдкор" гуруҳ босқичига йўл олди.


МАРТ
3 март куни олий лига баҳсларига старт берилди. Бу йилги чемпионатда 16та клуб чемпионлик учун курашни бошлади. Бироқ "Обод" клуби мавсум тугамай туриб ПФЛ томонидан олий лигадан четлатилди.

23 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Малайзияда Сурия билан ўйин ўтказди. Баҳс тақдирини сўнгги дақиқада пенальтидан урилган гол ҳал қилди ва Ўзбекистон терма жамоаси аламали тарзда мағлубиятни қабул қилиб олди.

28 март куни Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаши доирасида Тошкентда Қатарни қабул қилди. Учрашувда битта гол урилди. 65-дақиқада Одил Аҳмедов жарима тўпидан сўнг гол уриб Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирганди - 1:0.


АПРЕЛЬ
3-11 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этди. Гуруҳда Гонгконг (2:1) ва Ҳиндистон (7:1) мағлуб этилди. КХДР ва Жанубий Корея билан баҳсларда эса бир хил 0:4 ҳисобларида имконият бой берилди. Шу тариқа терма жамоамиз гуруҳда учинчи ўринни олиб Осиё чемпионатига чиқа олмади.

МАЙ

10 май куни Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи якунига етди. "Локомотив" ўз гуруҳида 1та ғалаба, 2та дуранг ва 3та мағлубият қайд этиб 5 очко билан энг сўнгги ўрини банд этди. "Бунёдкор" эса ўз гуруҳида 1та ғалаба ва 5та мағлубият қайд этиб 3 очко билан энг охирги ўринни эгаллади.  

16-26 май кунлари футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё чемпионатида иштирок этди. Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзалчиларимиз мусобақанинг ярим финалига қадар етиб бориб бўлажак чемпион Эронга ютқазди. Учинчи ўрин учун баҳсда Таиландга имконият бой берилди. Осиё чемпионатида 13та гол урган Акбар Усмонов мусобақа тўпурари бўлди.

27 апрель – 7 май кунлари Багам оролларида бўлиб ўтган Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакам Бахтиёр Намозов ишлади. Бразилия ва Таити терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтган финал учрашувини ҳамюртимиз бош ҳакам сифатида бошқариб борди. Таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар пляж футболи тарихида Жаҳон чемпионати финалларида осиёлик ҳакамлар ишламаган бўлиб, Бахтиёр Намозов бу борада биринчи бўлди.


ИЮНЬ

12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Теҳрон шаҳридаги "Озоди" стадионида Эрон билан куч синашди. Бу ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритишди.

17 июндан 2 июлга қадар Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогида видеоассистент сифатида ишлади. ФИФА ҳаками жумладан ярим финал доирасидаги Португалия - Чили учрашувида ҳам видеоассистент бўлиб фаолият юритди.

19 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов БАА Про Лигаси вакили – Абу-Даби шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Ал-Жазира” клуби аъзосига айланди.  


ИЮЛЬ
15 июль Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” клубига кўчиб ўтди.

15-19 июль кунлари Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БАА мамлакатида ўган U-23 Осиё чемпионати саралашида қатнашди. Ёшларимиз Ливан (3:1), Непал (2:0) ва БАА (2:0) терма жамоаларини мағлуб этишди. Гуруҳда биринчи ўринни банд этган ёшларимиз Хитойда бўладиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

19-30 июль - Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати 23-25 июль кунлари "Олмалиқ" Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашди. Ливанниг "Банк Бейрут" клубига 3:8 ҳисобида, Таиланднинг "Чонбури Блювейв" клубига 0:5 ҳисобида имконият бой берилгач "Олмалиқ" гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.


АВГУСТ
31 август куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида сафарда Хитой билан ўйнади. Учрашув тақдирини 84-дақиқада Гао Линь томонидан пенальтидан урилган гол ҳал қилди - 1:0. Ушбу ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг мундиалга чиқиш имкониятлари пасайиб кетди.

25 август Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа ходимлари Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди. Улар орасида “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам қайд этилди. 45 ёшли мутахассис “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.


СЕНТЯБРЬ
5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон терма жамоси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижада корейслар гуруҳда иккини ўрин билан Россиядаги мундиалга йўл олишди. Паралелль ўтган баҳсда Сурия Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб учинчи ўринни эгаллаб плей-оффга йўл олди. Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда тўртинчи ўринни банд этиб 2018 йилги мундиалга бора олмаслиги аниқ бўлди.

12 сентябрь куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Кун тартибидан маъмурий масалалар, президент мурожаати, ЎФФ президентининг ўтган йиллар мобайнида олиб борган ишлари ҳисоботи, молиявий ва бухгалтерлик ҳисоботлари, Ижроия қўмитаси тавсиясига кўра мустақил аудиторларни тайинлаш ва энг асосийси ЎФФнинг янги президенти, вице-президентлари ва Ижроқўм аъзоларини сайлаш каби масалалар ўрин олди. ЎФФ президенти лавозимига ёзма равишда тақдим этилган Аҳмаджонов Умид Махаматжонович номзоди барча делегатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.


16-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида қатнашди. Ўсмирларимиз Баҳрайн (1:0), Шри-Ланка (6:0) каби жамоаларни мағлуб этишди. Иордания била дуранг (0:0) қайд этилди. Саудия Арабистонига эса имконият бой (0:1) берилди. Гуруҳда учинчи ўринни банд этган Ўзбекистон Осиё чемпионатига чиқа олмади.

21 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси Бобур Шодиев бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди. ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифи билан ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюришга ваъда берди.

26 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал мусобақаси ўз якунига етди. Финал баҳсида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. Баҳодир Аҳмедов жамоасининг ягона голига 29-дақиқада Даврон Чориев муаллифлик қилди.


ОКТЯБРЬ
1 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов бугун Дубайда Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашди. Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Абдулла Носир ал-Жунайбий ЎФФ ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

10 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар масаласи ўрин олди. Шу вақтга қадар ЎзПФЛ Бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ Бош директори этиб тайинланди.


15-17 октябрь кунлари футзал бўйича Осиё чемпионати-2018 саралаш баҳсларида иштирок этди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз гуруҳда Непал (14:1), Туркманистон (4:2) ва Қирғизистон (4:3) терма жамоаларини мағлуб этиб Осиё чемпионатига финал босқичга йўл олди.

17 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашди. Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Қатар Футбол Уюшмасининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

15-21 октябрь кунлари Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этди. Гуруҳ босқичида қизларимиз Хитойга ва КХДРга бир хил 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Таиланд билан баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бир очко тўплаган жамоамиз гуруҳдан чиқа олмади.

23 октябрь куни куни Лондонда ФИФАнинг йил якунларига бағишланган анъанавий гала-оқшоми бўлиб ўтди. “The Best FIFA Football Awards 2017” деб номланган ушбу тантанали кечада ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ва ЎФФ ижроқўми аъзоси Бобур Шодиев иштирок этди.


НОЯБРЬ
31 октябрь - 8 ноябрь кунлари Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида қатнашди. Саралаш баҳслари доирасида вакилларимиз Шри-Ланкани 10:0, Мальдив оролларини 6:0 ва Бангладешни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Гуруҳ босқичи сўнгги турида саралаш мезбони Тожикистонга қарши майдонга тушган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси рақибига кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва ОЧ финал босқичига чиқиш имкониятини бой берди. Тожикистон ушбу ғалабадн сўнг гуруҳ ғолиби сифатида Осиё чемпионатига йўл олган бўлса, Ўзбекистон ёшлар  терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни банд этиб, тўплар нисбатига кўра, иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши бешта жамоа сафига кира олмади.

9 ноябрь куни юртимизга Жаҳон футболи афсонаси, Европа ва Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль ташриф буюрди. Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб берди, шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб борди. Машҳур футболчи билан “Hyatt Regency” меҳмонхонасида махсус матбуот анжумани ҳам ўтказилди.


9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ОФК томонидан миллий ассоциацияларни ривожлантириш дастури асосида иккита лойиҳа бўйича келишувга эришилди.

14 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳридаги “Халифа бин Зайд” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйин 0:1 ҳисобида вакилларимиз мағлубияти билан якунланди. Учрашувдаги ягона гол 16-дақиқада Али Мабҳут томонидан киритилди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоасини Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида майдонга олиб тушди.

16 ноябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси Президенти Чун Мун Гунинг таклифига кўра Сеул шаҳрига хизмат сафари уюштириб, Жанубий Корея футболи мутассаддилари билан учрашди. Сеулда бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Чун Мун Гу Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея Футбол Ассоциациясининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

17 ноябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.

Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Вакилларимиз мусобақанинг "В" гуруҳида иштирок этиб, гуруҳда Швеция 5:3, Индонезия 17:2, Кувайтни 9:2 мағлуб этишди.Ярим финалда Россия терма жамоаси 3:2 ҳисобида таслим этилди. Финалда Швецияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа ғолиблигидан ташқари, турнирнинг "Энг яхши дарвозабони" ва "Энг яхши тўпурари" номинацияларида ҳам тенгсиз деб топилишганини алоҳида таъкидлаш керак.


25 ноябрь куни XXVI Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби кетма-кет иккинчи йил мамлакат чемпиони бўлди. Қаршининг "Насаф" клуби кумуш медалларига эга чиқди. Бронза медаллари эса "Пахтакор" клубига насиб этди.

29 ноябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган  AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросими бўлиб ўтди. ОФКнинг ҳакамлар учун махсус соврини ўзбекистонлик ФИФА рефериси, пляж футболи ҳаками Бахтиёр Намозовга бериладиган бўлди.


ДЕКАБРЬ
4 декабрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Локомотив" "Бунёдкор"га қарши баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона гол 7-дақиқада Марат Бикмаев томонидан киритилди. Шу тариқа "Локомотив" ўз тарихида учинчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди. "Локомотив" жамоасига Ўзбекистон Кубогини ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов топширди.


14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов, федерация Ижроқўми аъзолари, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, академиялар тарбияланувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” - Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
“Ёшлар лигаси ғолиби” - "Бунёдкор" ФК
“Энг яхши футбол академияси” сифатида "Насаф" футбол академияси эътироф этилди.
“Fair Play” соврини "Қўқон-1912" жамоасига топширилди.
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” - Людмила Карачик ("Металлург-W")
“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” - Игорь Чикризов ("Пахтакор")
“Йилнинг энг яхши футзалчиси” - Констатин Свиридов ("Олмалиқ")
“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” - "Қўқон-1912" жамоаси фан-клуби
“Йилнинг энг яхши клуби” - "Локомотив" ПФК
“Йилнинг энг яхши мураббийи” - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
“Йилнинг энг яхши футболчиси” - Марат Бикмаев ("Локомотив")


15 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган M-150 Cup мусобақаси финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва пеналтилар сериясига кўра ғолибликни қўлга киритди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа аъзолари Забиҳилло Ўринбоев мусобақа тўппурари ва финал учрашувининг энг яхши футболчиси бўлди. Жавоҳир Сидиқов эса мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

6-16 декабрь кунлари БАА мамлакатида ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳам фаолият олиб борди. Ҳамюртимиз финал учрашувида захира ҳаками вазифасини бажарди.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика