UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  1 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  38 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

2017 йил биринчи лигада қайси жамоалар иштирок этади? Янгиликлар

2017 йил биринчи лигада қайси жамоалар иштирок этади?

Теглар :  Биринчи лига
1 февраль куни Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумида ҳам 18та жамоа иштирок этади. Ўтган, 2016 йилги мавсумда "Оқ-тепа" муддатидан аввал мусобақани тарк этган бўлса, "Пахтакор-2" чемпионатни 17-ўринда якунлагани боис, бу йилги баҳсларда қатнашишдан маҳрум бўлган.

Регламент бўйича ушбу жамоалар чемпионатда қатнашмаслиги аниқ. Мавсумни 15-, 16-ўринларда якунлаган "Ғиждувон" ва "Косонсой" "пулька"да иштирок этишлари лозим эди, бироқ ғиждувонликлардан фарқли равишда Наманган жамоаси ўтиш баҳсларида қатнашмади. Бухоро клуби эса, "ўтиш баҳслари"дан "ўта" олмади. Натижада ҳар иккала иштирокчи ҳам 1-лигани тарк этди. "Пулька"да омадли иштирок этган "Нефтчи" (Сурхондарё), "Ғаллакор-Барса" (Жиззах), "Янгиер" (Сирдарё) ва "Истиқлол" (Фарғона) жамоалари Ўзбекистон Биринчилигининг 2017 йилги мавсуми қатнашчиларига айланди. Мазкур тўрт клуб билан чемпионат иштирокчилари сони 18тага етади.

№             

Жамоалар

1

  Андижон (Андижон)

2

 Норин (Хаққулобод)

3

 Цементчи (Қувасой)

4

 УзДонгЖу (Андижон)

5

 НБУ-Осиё (Тошкент)

6

 Насаф-2 (Қарши)

7

 Хоразм (Урганч)

8

 Нурафшон (Бухоро)

9

 Машъал-2 (Муборак)

10

 Ёзёвон-Лочинлари (Ёзёвон)

11

 Орол (Нукус)

12

 Зомин (Зомин)

13

 Локомотив БФК (Тошкент)

14

 Хотира-79 (Уйчи)

15

Нефтчи (Сурхондарё)

16

Ғаллакор-Барса (Ғаллаорол)

17

Янгиер (Янгиер)

18

Истиқлол (Фарғона)

 

Тажрибадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу ҳали якун эмас. Сабаби, Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сўнгги паллада ва хатто чемпионат арафасида ҳам янгиланиши мумкин. Буни клубларнинг молиявий ҳолати ҳал қилади. Агар молиявий муаммолар туфайли бирор бир жамоа чемпионатда қатнаша олмаса, уларнинг ўрнини тўлдиришга тайёр иштирокчилар ҳам бўлади. Қолганини 1 февраль куни билиб оламиз.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика