UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  27 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  33 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

2015 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш жараёни бошланди Янгиликлар

2015 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш жараёни бошланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2015 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича Республика бўйлаб сўровнома бошланганлиги ҳақида эълон қилади.

2015 йилги сўровноманинг янада холислигини таъминлаш мақсадида унда журналистларнинг мустақил равишда тўғридан-тўғри иштирок этиши чекланади. Овоз бериш жараёнида таҳририятлар иштирок этади.

Сўровномада Ўзбекистон ва чет элдаги оммавий ахборот воситаларининг таҳририятлари овоз берадилар. Мустақил журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерларининг овозлари якунда мустақил журналистлар гуруҳи остида бирлаштирилади ва битта овоз сифатида сўровномада қатнашади. Футбол клублари ва терма жамоаларнинг матбуот хизматлари овози ҳам ягона “Матбуот хизматлари” гуруҳи остида бирлаштирилиб, ягона овоз сифатида сўровномада иштирок этади.

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи (икки алоҳида номинация ҳисобланиб) умумий баллар йиғиндисига қараб аниқланади.

Ҳар бир таҳририят 3 нафар мураббий ва 3 нафар футболчини мукофотга лойиқлик даражаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга қўйиб чиқади. Иккала номинация бўйича ҳам 3 та қатор тўлдирилиши шарт.

Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади:

1-ўрин учун – 3 балл

2-ўрин учун – 2 балл

3-ўрин учун – 1 балл

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш асносида мураббий ва футболчининг йил давомидаги фаолиятига назар ташланади.

Овоз бераётган таҳририят тўртта асосий критерияга риоя қилиши керак:

1. Йил давомидаги индивидуал ва жамоавий равишдаги ютуқлари

2. Истеъдод, иқтидор ва Fair Play.

3. Карьера

4. Шахсияти ва унинг бошқаларга таъсири

Овоз берилаётган мураббий ёки футболчи Ўзбекистон футболига даҳлдор бўлиши керак. Ўзбекистон олий лигасида ўйнайдиган ўзбекистонлик бўлмаган хорижлик легионерлар сўровномада иштирок эта олмайди.

Таҳририят ўз овозини расмий мактуб билан ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига, шунингдек факс орқали жўнатишлари лозим. Овоз бериш 18 декабрдан очиқ ва 2016 йилнинг 10 январь куни соат 09:00 да тўхтатилади.

Овозлар қуйидаги манзилга жўнатилади:

Манзил: Ўзбекистон шоҳ кўчаси 98 А уй

Факс: +99871 - 244-16-83. Email: media@the-uff.com

Тошкент 100011

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика