UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  3 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  11 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  98 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2

2015 йилда бизни кутаётган муҳим мусобақалар Янгиликлар

2015 йилда бизни кутаётган муҳим мусобақалар

Мана, 2015 йилни ҳам бошлаб олдик. 10 январдан биз учун расман футбол мавсуми старт олади.
Шу куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Осиё Кубогидаги илк учрашувни КХДРга қарши ўтказади.

Қуйида янги бошланажак футбол мавсумида бизни кутиб турган муҳим мусобақаларни келтириб ўтамиз.



ОСИЁ КУБОГИ
Шубҳасиз, Осиё Кубоги биз учун ниҳоятда керакли мусобақа ҳисобланади. Терма жамоамизнинг ўйинлари орқали ўзбек футболининг ҳозирги даражасига баҳо бериш имконига эга бўламиз. Вакилларимиз Австралияга жўнаб кетишидан олдин бош мураббий ва уч нафар футболчимиз иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида Миржалол Қосимов биз гуруҳдаги ҳеч бир жамоадан кучсиз эмаслигимизни ва турнирга боришдан мақсад совринли ўринлар учун курашишни айтиб ўтди. Шундай экан, бу мусобақани ҳаммамиз катта қизиқиш билан биргаликда кузатамиз. Насиб қилса, сайтимизнинг уч нафар ходими воқеа жойидан туриб иссиқ маълумотларни Сизларга етказиб туришади.  



ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ
Февралдан клублар ўртасидаги энг муҳим турнирга старт берилади. Бу - Осиё чемпионлар лигаси. Биздан учта жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ ўйинларида иштирок этади (“Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф”), “Бунёдкор” эса ўз омадини плей-оффда синаб кўради. Агар “Бунёдкор” БААнинг “Ал Жазира” клуби тўсиғидан ўта олса, тўртинчи клуб сифатида гуруҳ ўйинларига қўшилади. Баҳор ойларида юртимизга “Ал Ҳилол” (С.Арабистони), “Фулад” (Эрон), “Ал Айн” (БАА), “Ал Шабаб” (С.Арабистони), “Ал Аҳли” (БАА) каби номдор клублар ташриф буюради ва уларга қарши баҳслар қизиқарли кечиши кутилмоқда. Энг муҳими эса ОЧЛда ўйнайдиган Ўзбекистон жамоаларидан ҳаммамизнинг умидимиз катта.



U-23 ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ САРАЛАШИ
Шуҳрат Мақсудов бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қитъа биринчилиги саралаш баҳсларида иштирок этади. Мазкур мусобақа 23-31 март кунлари Бангладешда ўтказилади. Вакилларимиз гуруҳда Сурия, Ҳиндистон ва Бангладешга қарши майдонга тушишади. Саралашдан муваффақиятли ўтсак, келаси йил Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионатига борамиз. Ушбу Осиё чемпионати эса бизга Рио олимпиадасига йўлланма бериши мумкин.



ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖЧ
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади. Ушбу мусобақа 30 май - 20 июнь оралиғида бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатига 10 февраль куни қуръа ташланади. Мусобақага 1995-96 йилда туғилган футболчиларимиз боришади.



ИЧКИ МУСОБАҚАЛАР
Албатта, халқаро турнирлар каби ўзимизнинг ички мусобақалар ҳам биз учун катта аҳамият касб этади. Бу ёқда олий ва биринчи лига, Кубок ўйинлари кутиб турибди. Шунингдек, февралда бўлиб ўтадиган анъанавий ПФЛ Кубогини айтмайсизми! (Албатта, бу ҳазил). Якунига етган мавсумда чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор” ушбу совринни ўзида сақлаб қола оладими? Қаторасига икки йилдан бери чемпионликка жуда жиддий ҳаракат қилаётган “Локомотив” учун жорий мавсум қандай кечади? Ўз тарихида биринчи бор совринларсиз қолган “Бунёдкор”нинг бу йилги мақсадлари қандай? Олий лигада қолдирилган “Андижон” билан “Сўғдиёна” нима каромат кўрсата олади? Биринчи лигадан чиққан “Шўртан” ва “Қўқон-1912” элитада қайси ўринлар учун курашади? Биринчи лиганинг тартиби қандай бўлади? Олий лига чиқувчи янги даъвогар пайдо бўладими? Ички мусобақаларни кузата туриб мана шу каби саволларга жавоб олсак ажаб эмас.



Лекин барибир биз учун энг муҳим мусобақа бу - ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Осиё Кубоги ҳисобланади. Чунки бунда Ватанимиз миллий терма жамоаси иштирок этади. Ўйлаймизки, бош жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани бажариб, мухлисларга хуш кайфият улаша олади. Ана ундан кейин ҳаммаси изига тушиб кетса ажаб эмас.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика