UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  1 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  4 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

2014 йил январь ойига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мутахассис таклиф этилади Янгиликлар

2014 йил январь ойига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мутахассис таклиф этилади

Ўзбекистонда барча спорт турлари қатори футболга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Давлат раҳбарияти ва ҳукумат қарорлари самараси ўлароқ яратилган шароитлар натижасида халқаро майдонларда қўлга киритилаётган муваффақиятлар салмоғи ошиб бормоқда.

Хусусан, 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сайёранинг кучли саккиз терма жамоаси қаторига кирди. Олдинда эса тажрибали мутахассис Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини БААда 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари кутиб турибди.

Маълумки, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз қаторида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам мундиал финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишга ҳар қачонгидан яқин келганди. Бироқ Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа ЖЧ-2014 саралашининг сентябрь ойида Иордания миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтган плей-офф баҳсларида кутилган натижага эриша олмади.

Ўзбекистон учун ЖЧ-2014 саралаш кампанияси якунига етганидан сўнг, Ўзбекистон футбол Федерацияси раҳбари Мираброр Усмонов миллий терма бош мураббийи Миржалол Қосимов билан учрашди ва саралаш якунларини атрофлича муҳокама қилди. Плей-офф босқичидаги муваффақиятсизликдан сўнг, 2012 йил июнь ойидан бери миллий термага устозлик қилиб келаётган Миржалол Қосимов ЎФФ президентидан истеъфога чиқиш учун рухсат сўради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдига 2015 йилги Осиё Кубогининг финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Мусобақа саралаш босқичи доирасидаги Вьетнам терма жамоасига қарши кечадиган ўйин (15 октябрь)га жуда оз муддат қолган. Шундан келиб чиқиб, Мираброр Усмонов истеъфо бироз кечиктирилишини, ҳозир эса кайфиятни туширмай, бўлажак масъулиятли ўйинларга жиддий хозирлик кўриш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мутахассислар орасидан муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда. Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, терма жамоа бошқарувига хориждан тажрибали мутахассисларни жалб этиш режаси ҳам бор. ЎФФ раҳбарининг сўзларига кўра, бош мураббийи масаласи 2014 йил январь ойига қадар ҳал этилади.



ЎФФ матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика